krasota.uz
Маколани кўшиш Маколани кўшиш
generation.uz generation.uz
Ёрдам берамиз Ёрдам берамиз
Алокалар Алокалар
Охирги маколалар
Долзарб
Мода
МахМаra компаниясига ўтган асрнинг 50-йилларида асос солинган. Етакчи брендлар фақат оқсуяклар ва юлдузлар учун мода либосларини яратаётган бир пайтда ушбу фирма асосчиси Акилле Марамотти барча тоифадаги фуқаролар сотиб олиши мумкин бўлган оддий, лекин бежирим либосларни ярата бошлайди. XIX асрнинг охирида Реджио Эмилия шаҳрида фирма асосичиси Акилле Марамоттининг катта бувиси аёллар учун кийим тиккан. Кейин унинг онаси профессионал бичиш-тикиш мактабини яратади. Акилле эса оилавий анъанани давом эттиради. 
Метки: maxmara, мода тошкентда
Мода
Куз мавсуми ҳам яқинлашиб қолди, ёзнинг сўнгги ҳафталари бир зумда ўтиб кетади. Ўзгарувчан об-ҳаволи куз фаслини шай ҳолда кутиб олиш лозим. Енгил курткалар айнан шундай об-ҳавода бизга ёрдамга келади. Пойтахтимиздаги кўпгина дўконлар янги кузги тўпламларни савдога чиқаришга ҳам улгуришди, ўтган мавсумдан қолганларини эса чегирмалар билан сотишмоқда.
Метки: Кузги курткалар, 2010 йилда бўлажак янгиликлар, мода Тошкентда
Мода
Casual услубининг энг асосий қоидаси – бу ҳеч қандай қоиданинг йўқлиги. Бунда ҳар қандай дресс-код унга қўрқинчли эмас. Ушбу услуб доирасида ҳатто бир-бирига зид бўлган классика ва кундалик, ҳиссиётлилик ва ғайратлилик каби тушунчалар ўзаро уйғунлашиб кетган. Casual style га, ҳатто, катта пулга эга бўлмасдан туриб ҳам осонгина амал қилиш мумкин. Буларнинг барчаси casual либосларини бутун дунё бўйлаб долзарб ва оммабоп қилмасдан қўймади, албатта.
Метки: Casual, мода Тошкентда
Мода
Хитойда бўлиб ўтган 2011 йил баҳор-ёз мавсуми мода ҳафталиги жаҳон элитаси ва мода танқидчиларининг эътиборини жалб этди. Гонконгда ўтказиладиган анъанавий мода ҳафталиги ўзининг аҳамияти ва Осиё мода маданиятининг ривожига қўшадиган ҳиссаси бўйича энг йирик ҳисобланади. Айтиш жоизки, бир нечта намойиш Осиё пойтахтининг руҳи ва анъаналарига мос тарзда ўтди.
Метки: Гонконгда мода ҳафталиги, мода Тошкентда
Мода
Замонавий қиз образини чиройли сумкадан ҳам яхшироқ тўлдирадиган ва унга урғу берадиган яна нима бўлиши мумкин? Айнан шу боис ҳар бир қиз ҳар қандай ҳаётий вазиятга мос тушадиган бежирим сумкаларни харид қилишни истайди. Жорий мавсумда дизайнерлар ушбу аксессуарнинг кўплаб турли-туман вариантларини таклиф этишмоқда. Йирик сумкалардан тортиб, то жажжи клатчларгача, табиий чармдан тортиб, то текстилгача, классик ранглардан тортиб, то кўзни қамаштирадиган ёрқин рангларгача – буларнинг барчаси ушбу мавсумда жуда долзарб.
Метки: 2010 йил сумкалари, мода Токентда
Мода
Аёлларникидан фарқли ўлароқ эркаклар жинсиси образнинг унчалик ёрқин ва мустақил детали ҳисобланмайди. Эркаклар жинси шимининг етарли даражадаги оддий бичими ва фурнитуранинг йўқлиги шундан далолат беради. Эркаклар жинси шими – бу замонавий эркакнинг асосий буюмларидан бири бўлиб, у кишини ўзига тортмаслиги, аммо шу билан бирга сиз истаётган образни яратиши лозим. Жинсиларнинг услуби турли-туман бўлиши мумкин, аммо асосийси шим сиз учун иложи борича қулай бўлиши шарт.
Метки: Эркаклар жинси шимлари, мода Тошкентда
Мода
Ҳар бир аёлнинг юрагида чиройли пойабзалга бўлган иштиёқ яшайди. Бу йилги мавсум ғаройиб моделлар, ультрабаланд пошналар, мураккаб дизайн ва кўзга ташланадиган безакларга бой. Турли-туман аёллар пойабзали орасида осонгина ўзингизни йўқотиб қўйишингиз ва керак бўлмаган пойабзални харид қилишингиз мумкин. Баъзида кишининг эътиборини ўзига тортувчи чиройли ва ноодатий моделлар ноқулай бўлади, уларни кундалик кийим билан бирга кийиш ҳам мураккаблашади.  Пошнали ёрқин туфлилар ёки баланд шпилька пошнали очиқ босоножкалар оёқларингизни чиройли қилиб қолмасдан, уларга бир талай кўнгилсизликларни ҳам келтиришга қодир. Ушбу мавсумда аксарият дизайнерлар қулайликка алоҳида эътибор қаратишган. Етакчи модельерлар қулайлик ва мода тенденцияларини енгиллик билан бирлаштира олганлар ва бу билан аёлларимизни хурсанд қилганлари шубҳасиз.
Метки: Замонавий аёллар пояфзали 2010, мода Тошкентда
Янгиликлар
 

Шаҳзоданинг «Сени севаман» деб номланувчи янги қўшиғи бўйича тасвирга олиш ишлари муваффақиятли якунланди. Видеоклипни суратга олиш ишлари Москвадаги тасвирга олиш павильонларидан бирида амалга оширилди. Клип Россиянинг таниқли режиссёрларидан бири Павел Худяков томонидан тасвирга олинди. Таъкидлаш жоизки, Павел Худяков Томас Андерс, Snoop Dogg, Busta Rhymes каби Европа ва Америка юлдузларининг клиплари устида ишлаган россиялик ягона режиссёр ҳисобланади.Шаҳзоданинг ўзи бажарган қизиқарли трюклар билан кечадиган ҳушингизни ўғирлайдиган сюжет, ғаройиб декорациялар ва динамика – буларнинг барчаси қўшиқчининг «Сени севаман» видеоклипида мужассам этган. Шаҳзоданинг ўзи эса клипда турли янги ва қизиқарли образларда намоён бўлади.

Метки: Шахзода, «Сени севаман»
Фойдали маслаҳатлар

Ўз фотосуратларингизни томоша қилганингизда улар сизга омадсиз ва нотабиий чиққандай туюладими? Бир нечта тавсияларга амал қилсангиз, фотосуратларда чиройли чиқиш санъатини эгаллаб оласиз, бунинг учун фотобоп бўлиб туғилиш шарт эмас.
 
Метки: Фотосурат, фотосурат Тошкентда, фотобоп
Гўзаллик
Атир – бу индивидуаллик ва феъл-атворнинг ўзига хослигини таъкидлашнинг ажойиб усулидир. Айнан шу боис кўпгина қизларда у ёки бу атирга ишқибозлиқ шаклланади. Севимли атирлардан узоқ вақт фойдаланиш баъзида жонга тегади, аммо одатий ҳиддан воз кечиш ва бошқа янгисини танлаш жуда қийин. Ўзингизнинг бетакрор ва кишини ўзига тортувчи парфюмерия композициянгизни топиш учун, биринчи навбатда, эътиборни енгил ва ғашга тегмайдиган ҳидга эга атирга қаратинг. Бундай атир ёзги кайфият учун жуда мос тушади ва кўпгина қизларга ёқиши шубҳасиз.
Метки: Ёзги муаттар ҳидлар, атир Тошкентда
Сахифалар: 12345 ... 19Кейингиси
Охирги шархлар
Фотосуратга чиройли тушиш сирлари
DarxonBoys
Manham yaxshi tushaman Olloxga shukur lekin......tushiradi omad yo'q:)
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Mister_zik
+998932560094
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Mister_zik
zor lekin tel qililar +998932560094
Муаммоли тери: мутахассис маслаҳатлари
sevar
ха хакикатдан хам догни кандай кетгазса булади. Илтимос шу хакида маслахат беринглар. Олдиндан ра...
«Севавераман»: Райҳоннинг янги клипи тасвирга олинмоқда
Шербек
Мен Шербек сизнинг водийдаги мухлисларингиздан бирмиман сизнинг ишкибозларингиздан жавобингизни к...
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Шербек
Шахзода сизнинг жавобингизни кутаман ушбу езган хатларимга этиборсиз булмайсиз деган ниятдаман
«Ол юрагимни» – Шаҳзоданинг ёзги янги хит-қўшиғи
Шербек
Шахзодахон водий томонларга йулиз тушса мен билан учрашсангиз буладими
«Ол юрагимни» – Шаҳзоданинг ёзги янги хит-қўшиғи
Шербек
Мен сиз билан таниш эмасмизми
«Ол юрагимни» – Шаҳзоданинг ёзги янги хит-қўшиғи
Шербек
Шахзода сизнинг санатингизга коил
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Raxmiddin
па норме узимизга булади
Авторизация
Логин:
Парол:
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
Ой фотосурати
Sabina
Тасодифий фотосурат
Ёрдам берамиз
mr otvetdan zerikdim 2
pastda tolib ketdi iloji bolsa wu paketga yoziwelik
SAMARQANDLI QIZLA VA YIGITLA DIQQATIGA
SAMARQANDLI va ISHTIXONLI QIZLA VA YIGITLA DIQQATIGA MAN SIZLA B-N TANIWMOQ4I EDIM. Agar man b-n tanishmoq4i bo'lsalariyiz sizlani kutaman. Yana yomon hayolga borib yurmala faqat do'st, dugona, aka...
mr otvetdan 50% qizlarga savol
uzrli savol nime wunaqa qilaslar ibo hayoni mini yupkani tagida yiglataslarda sodda ballarni boyniga qoyvorslar birovdan bolgan balani (madina) isminga yarawa bolseng bolmidimi ota oneng madina deb...
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@krasota.uz
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот
агентлигида рўйхатдан ўтган
16.07.2007 йилдаги 0415-сонли гувохнома

Интернет-ресурс «Info Xizmati» Brand.uz



© 2002—2010. Krasota.uz — аёллар электрон журнали.
Муаллифлик материалларидан фойдаланилганда сайтга фаол хавола мажбурий!
Ахборотдан нусха олиш, фойдаланиш ва чоп этиш ТАҚИҚЛАНГАН!
Омад ёр бўлсин!