krasota.uz
Маколани кўшиш Маколани кўшиш
generation.uz generation.uz
Ёрдам берамиз Ёрдам берамиз
Алокалар Алокалар
Фойдали маслаҳатлар

Жилд – бу юмшоқ мебелнинг энг нозик жойи ҳисобланади. Биз сизга жилдга қарашнинг мураккаб бўлмаган қоидалари, уни қандай сақлаш, шарбат, пиво, қаҳва, шоколад, мум, мусаллас, қон, сақичдан тозалаш йўллари ҳақида ҳикоя қиламиз.1-қоида. Жилдлар ва ечиб олинадиган ғилофларни ҳеч қачон кир ювиш машинасида ювманг. Уларни фен ёки чангюткич ёрдамида қуритманг.
2-қоида. Жилдларни ҳаддан ташқари тез-тез чангюткич билан тозаламанг. Чанг билан бирга майда туклар ҳам чиқади. Бунинг натижасида жилд тез орада ўз сифатини йўқотади ва ичига тўлдирилган массасини ушлаб туролмаслиги мумкин.

Метки: Жилд, тозалик, жилдлар

Ҳозир янги йил совғасини танлаш барча сайт ва форумлардаги энг кўп муҳокама қилинадиган мавзу экани шубҳасиз. Байрамга жуда оз вақт қолди, “дўкон васвасаси” эса энг авжига чиққан паллада. Фойдаланувчиларимизни танлаш азобидан қутқариш учун бугунги мақоламизда уларга ажойиб ғояни бермоқчимиз – шундай қилиб, Nano Toys дўконига отланинг.

Метки: Nanotoys, эксклюзив совгалар
http://www.generation.uz/userfiles/kol(3).jpgҲар бир она боласида қорин санчиғи қўзғаганида фарзандига қандай ёрдам бериш мумкинлигини билишни жуда истайди, албатта. Бироқ қорин санчиғининг олдини олса бўлади. Болани овқатлантиришдан олдин, уни йўргак столига ёки бошқа қаттиқ юзали жойга қорни билан ётқизинг. Бу билан кичкинтойнинг организмига ичакнинг овқатни “чиқиш жойига” суриш қобилиятини машқ қилдиришга, қориннинг олд девори мушакларини мустаҳкамлашга ҳамда овқат ҳазм қилиш ва асаб тизимлари ўртасидаги ўзаро алоқани тезроқ йўлга қўйишга ёрдам берган бўласиз.
Аллақачон эсдан чиқиб кетган фоторамка пардоз столи ёки каравот ёнида турадиган тумбага қўйиш учун ажойиб патнисга айланиши мумкин. Бунда сизга қуйидагилар керак бўлади: чиройли сурат туширилган кичик мато парчаси, қайчи, ёпишқоқ лента, термопистолет ва рамканинг рангига мос келадиган тўртта йирик мунчоқ. Рамканинг шишасини ечиб олинг ва унинг ўлчами бўйича картон парчасини қирқинг, кейин картон асос бўйича бироз каттароқ ўлчамда матони қирқинг. Картон асосни шу матога ўранг, орқа томонидан ёпишқоқ лента билан мустаҳкамлаб, шишанинг тагига қўйинг. Термопистолет ёрдамида ҳосил бўлган патниснинг “оёқлари” кўринишида мунчоқларни ёпиштириб чиқинг.
Ҳозирги пайтда гўдаклар ва уларнинг ота-оналари учун ҳаётларини енгиллаштирадиган кўплаб мосламалар мавжуд. Шу боис фарзандингиз билан шаҳарни айланишга чиқар экансиз, шошиб қолмайсиз. Агар уйдан ташқарида гўдакни овқатлантириш ёки йўргакини алмаштиришга тўғри келиб қолса, ваҳимага тушманг, сизга бу ишни яхшироқ қилиш йўлларини ўргатамиз.
Бу борада Miele фирмаси етакчи ҳисобланади. Бу жуда юқори сифат ва ишончлилик. Албатта, Miele идиш ювиш машинаси арзон эмас. Аммо “Зиқна икки марта тўлайди” деган мақолни бир эсланг. Ушбу машиналар премиум-синфидаги замонавий техникага қўйиладиган талабларга доим жавоб беради.
Яна 3 та фирма шундай юқори синфдаги идиш ювиш машиналарини етказиб беради: AEG, Electrolux, Siemens, Bosch. Буни кўрган рекламаларим асосида эмас, балки ўзимнинг ва танишларимнинг тажрибасига қараб айтяпман.
Суши – анъанавий япон таоми бўлиб, у бизнинг мамлакатимизда ҳам ўз ишқибозларини топишга улгурди. Бугун шаҳардаги кўпгина ошхоналар, ресторанлар япон маданияти билан боғлиқ анъана ва маросимларга амал қилган ҳолда, ушбу таомдан татиб кўришни таклиф қилишади.
Таомнинг ўзи масаллиқлари бўйича оддий, унинг асосига гуруч, денгиз маҳсулотлари ва бошқа компонентлар киради. Айнан гуруч сушининг асосини ташкил этувчи ўзгармас масаллиқ ҳисобланади, ичидаги қиймаси эса ўзгариши мумкин. Одатда у балиқдан, яъни лосось, тунец, сариқдум балиқларидан иборат бўлади. Шунингдек кўп ҳолларда унга денгиз маҳсулотлари – креветкалар, икра, кальмар ва бошқалар қўшилади. Бундан ташқари, қиймаси гўшт, сабзавот, тухумдан тайёрланган сушиларни ҳам учратиш мумкин.
Рулдаги аёл – ҳозир одатий ҳолга айланган, бунга ҳамма кўникиб кетди (тўғрироғи, тақдирга тан берди), айниқса – эркаклар. Аёллар бошқараётган машинани ажратиб олиш жуда осон. Агар эркаклар учун машинанинг техник жиҳати биринчи ўринда турса, аёл учун – унинг ташқи ва ички кўриниши муҳим аҳамиятга эга. Қизлар автомобилнинг ичида шинамлик яратишга, машинага турли майда буюмлар ёрдамида ўзига хос услуб беришга уринади.
Бугун биз Mir Store супермаркетининг иккинчи қаватида жойлашган аёллар автомобиллари учун аксессуарлар дўкони ҳақида сўз юритамиз.
Гўдак туғилишдан анча илгариёқ, ҳомиладорликнинг тахминан 16-ҳафтасидан бошлаб товушларни эшита бошлайди. Айтишларича, гўдаклар она қорнидалигида доимий тинглаган мусиқаларни таниб қолиш хусусиятига эга бўлар экан. Бироқ чақалоқ турли товушларни айнан қандай идрок қилишини охиригача аниқлаш жуда қийин. Шундай қилиб, янги туғилган гўдак ҳали товуш манбаини аниқлаш ва ажратишнинг уддасидан чиқа олмайди. Аммо она юраги уриши ва унинг товушини дарҳол илғайди.
Агар сиз муваффақиятга эришувчан ва маҳоратли ходим бўлишни истасангиз, сизга сифатли маълумот олиш ва ихтисослигингизни яхши ўзлаштиришнинг ўзигина кифоя қилмайди. Сиз аёллар муваффақиятга интилиш йўлида йўл қўядиган оддий хатоларни такрорламасликни ўрганишингиз зарур.
 
Барча учун яхши бўлиб қолиш истаги
 
Қизларни тарбиялашнинг асосий усули уларни меҳрибон ва юмшоқ бўлишга ўргатиш, бошқалар учун қайғуришга ундаш, назокатли ва оқкўнгил қилиб вояга етказишдан иборат. Атрофдагиларга ёрдам кўрсатиш шубҳасиз тақдирланади – ана шулар тарбия дастурларининг асосий исбот талаб этилмайдиган қоидалари ҳисобланади.
Одатга кўра, болалар байрами кичкинтойнинг туғилган кунида ўтказилади. Кўпчилик ота-оналар учун ушбу воқеа ҳақиқий даҳшатга айланади.
Биринчи қарашда ҳаммаси беозордай. Башанг кийинган болалар йиғилади, туғилган кун соҳибини табриклашади, байрам тортини баҳам кўришади, катталарнинг бироз ором олишига имкон яратган ҳолда, бир-бирлари билан тинчгина ўйнашади. Аслида эса ҳаммаси ҳам ажойиб эмас. Бир гала болалар ёпирилиб келади. Албатта, илк дақиқаларда улар ота-оналарининг танбеҳини эсда тутган ҳолда ва бегона муҳитдан тортиниб, ўзларини бироз яхши тутишга ҳаракат қиладилар. Аммо, мослашиб олганларидан сўнг ўзларини худди уйдагидек ҳис эта бошлашади. Бу ҳолатда катталар уйнинг энг чекка бурчагига яшириниб олиб, вақтичоқлик тугагунча қадар кутиб ўтиришларига тўғри келади.
Евгений Моисеев студияси болаларнинг қувноқ вақтичоғлиги ва байрамона кайфияти учун аквагрим хизматларини таклиф қилади. Аквагрим – бу терига сурат чизиш учун махсус яратилган бўёқ. Аквагрим тананинг исталган соҳасига осонлик билан бўялгани, илиқ сувда тез ювилиб кетиши, ушбу сифатли бўёқ болалар терисини ачитмаслиги ва қизиртирмаслиги ҳамда аллергик реакцияни келтириб чиқармаслиги боис жуда оммалашиб бормоқда.
Профессионал рассом томонидан қўйилган аквагрим болалар байрамига бўёқларнинг мислсиз хилма-хиллигини ва янги ёрқин қаҳрамонларни олиб киради. Бор-йўғи беш дақиқа ичида фарзандингиз капалакка, мушукка, фариштага, қароқчига, масхарабозга, кўпшапалакка айланади... Қаҳвахона, уй, болалар боғчасида ўтказиладиган байрамлар ва фотостудия учун ушбу хизматга барча буюртма бериши мумкин!
Кучуклар — ажойиб ҳайвон ва содиқ дўстлардир, уларни катталар ҳам, болалар ҳам жуда яхши кўришади. Аммо, афсуски, болалар ҳамма вақт ҳам кучукнинг миясида нима борлигини тушунмасдан ўзлари билмаган ҳолда унинг жаҳлини қўзғатишади. Ит ноқулай пайтда қўрққанида, жаҳли чиққанида ёки безовта бўлганида, табиийки, қопиб олиши мумкин. Бу кучук ўз ҳисларини ифодалаши учун ягона усул ҳисобланади.
Болалар учун уйқу – энг муҳим машғулотлардан бири, чунки улар бу пайтда ривожланишади. Хўш, бола яхши ва хотиржам ухлаши учун нима қилиш керак? Ишни болалар хонасида уйқу учун зарур бўлган микроиқлимни яратишдан бошлаймиз. Хона шамоллатиб олинганидан кейин унда ҳарорат 18–21 °С атрофида бўлиши керак. Энди пардаларни ёпинг, ортиқча ёруғлик болани безовта қилади. Кечаси эса хонада фақат тунги чироқни ёқиб қўйишнинг ўзи кифоя. Болалар хонасига қўшни хоналардан қаттиқ товушлар ва шовқин эшитилмаётганига ишонч ҳосил қилинг. Майин овозда секин айтиладиган она алласи бола учун энг ёқимли товуш бўлиши лозим.
 
Кичкинтойингиз бир ёшга тўлдими? Бу унинг зинҳор катталар овқатига ўтиши мумкинлигини билдирмайди: гўдак олдингидай ёшига муносиб овқатни истеъмол қилиши керак. Ушбу мақолада болани тўғри овқатлантириш ҳақида сўз боради. Бир ёшли боланинг овқат ҳазм қилиш тизими ва чайнаш аппарати ривожланаётган бўлади. У истеъмол қиладиган таомлар майин консистенцияли бўлса-да, уларда майда бўлакчалар учраши мумкин. Блендерда тайёрланган пюренинг ўрнига энди вилка билан эзиб еса бўладиган сабзавотли рагу, сабзавотлар асосидаги шўрвалар,буғда тайёрланган ва бир неча бор қиймалагичдан ўтказилган гўштли котлеталар пайдо бўлади.
http://www.generation.uz/userfiles/det(5).jpg
Руҳшуносга мурожаат этган она боласини боғчасига жўнатишга узоқ вақт қўрқиб юрган. Барча дуноналари ва бувиларнинг ҳикоялари тахминан бир хил: боғчага боргунича бола соғлом эди. Боғчага қатнай бошлагандан сўнг эса, уч кун боғчада бўлса, уч ҳафта уйда касал бўлиб ётадиган бўлди. Аммо ҳаётий шароитлар уни боласини боғчага беришга мажбур қилди. Болакай деярли уч ёшга кирганига қарамасдан, ҳаммаси ёши каттароқ дугоналари айтгандек бўлди. Онаси болалар боғчасига қатнаш болани касал бўлишга олиб келади деган қарорга келди.
Оилада янги фарзанд пайдо бўлиши билан ота-оналарининг шу пайтгача диққат-марказида бўлиб келган ва уларнинг муҳаббатини ҳеч ким билан баҳам кўришни истамайдиган айниқса тўнғич фарзандлар қаровсиз қолганлик, тарк этилганлик, керак эмаслик ҳиссини оғир бошдан кечирадилар. Кўп болали оилада ҳар бир кейинги болакай янги чақалоқнинг пайдо бўлишини анча хотиржамроқ қабул қилади.
Чунки унинг оилада болалардан биттаси сифатидаги мавқеи ўзгармайди.
Табиий совуннинг асосий рецепти иккита асосдан иборат: совунли ва мойли, уларга эфир мойлари ва қўшимча компонентлар қўшилади.
 Совунли асос қўшимчаларсиз, бўёвчи воситаларсиз ва ҳид берувчиларсиз бўлиши керак. Уни махсус дўконлардан сотиб олиш ёки Интернет орқали буюртма бериш мумкин. Кимда бундай асосни сотиб олиш имконияти бўлмаса, бу мақсадларга соф ҳолатдаги, яъни қўшимчалар ва ҳид берувчилари бўлмаган болалар совуни тўғри келади.
Хона учун ранг танланганида нафақат унинг ўлчамлари, балки дераза қайси томонга қараши ва рангнинг киши руҳиятига таъсири ҳам ҳисобга олинади. Ошхона, кабинет, болалар хонаси, меҳмонхона ва ётоқхона жиҳозлари учун рангни қандай тўғри танлаш мумкин, хонани қандай визуал кенгайтирса ёки кичрайтирса, ранглар уйғунлигига қандай эришса бўлади? Бу ҳақда қуйида суҳбатлашамиз.
http://www.generation.uz/userfiles/gv.jpgБолани кўкрак сути билан боқиш бўйича маслаҳатчилар жуда кўп ҳолларда она фарзандининг кўкрак ёнида безовталанишидан шикоят қиладиган вазиятларга дуч келишади. «Эндигина эмишни бошлаганда бирдан ўзини орқага ташлаб йиғлайди, букилади, қичқиради», «Эмизиш учун кўкрак тутишим билан йиғлаб, қўлимдан чиқиб кетишга ҳаракат қилади», «Битта кўкракни яхши эмади, иккинчисини – умуман хоҳламайди», «Чақалоғим бироз эмиб, кейин йиғлай бошлайди, кейин яна кўкракни олишга ҳаракат қилади, сўнг яна йиғлайди», «Кўкрак сутини эмиб ухлашни хоҳламайди, резина сўрғични талаб қилади».
Сахифалар: 12Кейингиси
Охирги шархлар
Шаҳзода: «Ижодим ўзим билан биргаликда ўзгариб борди»
kiko
xmenga javo berama 1 mushta yiqtaman
11-14 февраль: Райхоннинг Барча Севишганлар Кунига бағишланган концертлари
KIKO
juda yomon
Motivi аёллар либослари дўкони
Gulshan
Barcha kiyimlarga havasim keldi ayniqsa qishki liboslari juda yoqdi Sizlarga omad tilayman
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
Jamshidbek
Татьяна исмингиз чиройли ва ра
Шаҳзода: «Ижодим ўзим билан биргаликда ўзгариб борди»
Jamshidbek
Shaxzoda nega jimsiz
Таққослаймиз: ўзбек эстрадаси артистининг образи
xonim
Учала кушикчини европача куриниши одамни хижолат килади, узлигимизни йукотмайлик. Оралик вариант ...
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Xushroy
Salom. man silani ishilani kopdan beri kuzataman xalqi nazariga tushgan eng zor salon va salon xo...
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Xushroy
Salom. man silani ishilani kopdan beri kuzataman xalqi nazariga tushgan eng zor salon va salon xo...
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
doni
кийимларизи хаммасини ечиб куйормабсизда хакикий ракс буларди мусларди охири куринмасди
«Ол юрагимни» – Шаҳзоданинг ёзги янги хит-қўшиғи
ИП КУЗНЕЦОВ ВЛАДИМИР ИВАНОВИЧ
ИП КУЗНЕЦОВ ВЛАДИМИР ИВАНОВИЧ: 1) Отремонтируем как дорогую итальянскую обувь, так и повседневную...
Авторизация
Логин:
Парол:
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
Ой фотосурати
Нако
Тасодифий фотосурат
Ёрдам берамиз
MUNOSABAT.
MAN BIR QIZ BILAN 3 YILDAN BERI SEVISHAMAN U HAM MENI SEVADI SINALGAN BIZ KELAJAKDA TURMUSH QURMOQCHIMIZ BIR MUAMMO U MENGA HATTO QO`LINI HAM USHLATMAYDI YAQIN BORSAM O`ZINI OB QOCHADI FAQAT SO`RA...
klent kere
xamma yigitlarga salom agar tursa menga yigitlar kere kelishgan amman
ayollar haqida
ayol kiwida ne4ta va qaerlarida hissiyot uygotuv4i nuqtalar bor
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@krasota.uz
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот
агентлигида рўйхатдан ўтган
16.07.2007 йилдаги 0415-сонли гувохнома

Интернет-ресурс «Info Xizmati» Brand.uz



© 2002—2010. Krasota.uz — аёллар электрон журнали.
Муаллифлик материалларидан фойдаланилганда сайтга фаол хавола мажбурий!
Ахборотдан нусха олиш, фойдаланиш ва чоп этиш ТАҚИҚЛАНГАН!
Омад ёр бўлсин!