krasota.uz
Маколани кўшиш Маколани кўшиш
generation.uz generation.uz
Ёрдам берамиз Ёрдам берамиз
Алокалар Алокалар
Фойдали маслаҳатлар

Nanotoys – эксклюзив ва ғаройиб буюмлар ишқибозлари учун!

Ҳозир янги йил совғасини танлаш барча сайт ва форумлардаги энг кўп муҳокама қилинадиган мавзу экани шубҳасиз. Байрамга жуда оз вақт қолди, “дўкон васвасаси” эса энг авжига чиққан паллада. Фойдаланувчиларимизни танлаш азобидан қутқариш учун бугунги мақоламизда уларга ажойиб ғояни бермоқчимиз – шундай қилиб, Nano Toys дўконига отланинг.

Собиқ Фрунзе савдо маркази биносидаги кичик дўконча – ғаройиб ва эксклюзив совға ҳадя қилишни ёқтирувчилар учун ҳақиқий топилма десак, адашмаймиз. Дўкондаги ғаройиб буюмлар хилма-хиллигидан кўзларингиз ўйнаб кетади! Маҳсулотни асосий гуруҳлар бўйича ажратишга уриниб кўрамиз.


Наноўйинчоқлар дўконида асосий ўринни радио билан бошқариладиган вертолётлар, қайиқлар, машиналар, танклар, кемалар, роботлар эгаллаган. Пулиям арзонмас, аммо бундай совға келтирадиган хурсандчиликни таърифлашга тил ожиз!

 

 

 

 

Дўконда тақдим этилган буюмлар махсус Nanotoys учун жуда кам миқдорда келтирилган, шунинг учун улар эксклюзив бўлиб, бундай ўйинчоқларни бошқа бирор ерда учратишнинг деярли имкони йўқ.


Шунингдек вертолётлар, самолётлар, кемаларнинг стенд моделлари ҳам жуда оммабоп. Улар бироз арзон, аммо сифат жиҳатдан ҳам, уни совға сифатида олган кишининг хурсандчилиги жиҳатидан ҳам юқорида айтиб ўтганларимиздан қолишмайди 

Радио билан бошқариладиган техника ва стенд моделларининг фарқли томони шундаки, улар максимал даражада, ҳатто майда деталларигача оригиналга яқинлаштирилган.
Шунингдек, дўкондан қуйидаги буюмларни топишингиз мумкин:


- чиройли декорация ва жиҳоз безагидан тортиб, турмушда фойдали бўлган буюм ҳисобланган ёруғлик диодли эсдалик совғалари. Бундай буюмларга, масалан, электромагнит фоторамалар, мартини бокаллари, стакандонлар, нур сочувчи боғичлар, тунги чироқлар, ҳавони намлантирувчилар ва ҳоказолар киради;

 

 

 

 

 


- исталган ранг ва дидга мос келадиган соатлар – механик, сенсорли, турли функцияли, проекторли соатлар, соат-тир, йўриқномасини ўқиган кишигина вақтни аниқлай оладиган соатлар… Ҳаммасини санаб ўтишнинг иложи йўқ!

 

 

 

 

 

- сопол буюмлар, жуда чиройли ва турмушда керак бўладиган – хилма-хил ғаройиб кулдонлар, ручкалар, ташриф қоғозлари, скотчларни ушлаб турадиган буюмлар ва ҳ.к.;

 

 

 

 

 

 

- турли шаклдаги телефонлар – гамбургер, олма, туфли кўринишида. Ҳатто «Marlboro» сигарета қутиси муляжидан тайёрланган мобил телефон ҳам бор!

 

 

 

 

 

 

- ҳазиллар, ўйинлар, фокуслар;

 

 

 

 

 

- “гўзаллик ва саломатлик” сериясида патентланган бир нечта уқалаш воситалари. Тез орада ушбу серия яна тўлдирилади;
- ноёб фоторамкалар;
- usb – гаджетлар – исийдиган шиппаклар, ионизаторлар, музлатгичлар, оригинал флешкалар ва эътиборни тортадиган бошқа кўплаб нарсалар;

 

 

 

 

 

- париклар – янада ёрқинроқ бўлиш ва ўзингизда турли-туман образларни синаб кўриш учун ажойиб усул!

- 4D конструкторлар – одам, одам мияси моделлари, мамонт анатомияси, от анатомияси – жуда қизиқарли ва билимингизни орттирадиган!

 

 

 

 

 

Шунингдек, яқин кунларда дўконга болалар учун маҳсулотлар ҳам келтирилади – ғаройиб ривожлантирадиган ўйинчоқлар ва ўйинлар.
Дўкон пештахталаридан бирор бир гуруҳга киртиб бўлмайдиган битта вариантда ишланган буюмлар ҳам бор. Аммо улар ҳақида гапириб ўтишимиз ҳам арзирли, деб ҳисоблаймиз. Булар чиройли портсигарлар, аёллар кўзойнаги, турли калькуляторлар, микроскоплар, янги йил эсдалик совғалари, шиша идиш кўринишидаги соябонлар ва турли-туман бошқа буюмлар!


 

Дўкондаги буюмлар ва нархлар ҳақида батафсил nanotoys.uz сайтида ҳам танишиингиз мумкин.
Маҳсулот Хитойдан келтирилади. Дўкондаги буюмлар фақат экспорт учун тайёрланади ва ўзининг юқори сифати билан ажралиб туради.
Фикримизча, янги йил совғасини танлаш жойи учун бу маълумот жуда қизиқарли ва фойдали. Бир нарсани ишонч билан айта оламиз – Nanotoys дўконидан қуруқ қўл билан кетмайсиз!

Дўкон манзили: Тошкент, Саодат савдо маркази (собиқ Фрунзе савдо маркази)
Телефон: 308-10-98
Иш тартиби: ҳар куни, 10.00 дан 20.00 гача.

Шарҳни Анна Гриценко тайёрлади. Фотосуратлар nanotoys.uz web-сайтидан олинган.

Метки: Nanotoys, эксклюзив совгалар
Чоп этилди: 16 июнь 2010, 14:57
Шархлар


та шарх: 0 | та сахифа:


Шархни кўшиш

Исм:
E-mail:
Код:


Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
Охирги шархлар
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
хакикатдан хам хозирда шармандалар купайиб бормокда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
kaкой круто ялонгоч шарманда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
meni xam qushinglar
Фотосуратга чиройли тушиш сирлари
DarxonBoys
Manham yaxshi tushaman Olloxga shukur lekin......tushiradi omad yo'q:)
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Mister_zik
+998932560094
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Mister_zik
zor lekin tel qililar +998932560094
Муаммоли тери: мутахассис маслаҳатлари
sevar
ха хакикатдан хам догни кандай кетгазса булади. Илтимос шу хакида маслахат беринглар. Олдиндан ра...
«Севавераман»: Райҳоннинг янги клипи тасвирга олинмоқда
Шербек
Мен Шербек сизнинг водийдаги мухлисларингиздан бирмиман сизнинг ишкибозларингиздан жавобингизни к...
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Шербек
Шахзода сизнинг жавобингизни кутаман ушбу езган хатларимга этиборсиз булмайсиз деган ниятдаман
«Ол юрагимни» – Шаҳзоданинг ёзги янги хит-қўшиғи
Шербек
Шахзодахон водий томонларга йулиз тушса мен билан учрашсангиз буладими
Авторизация
Логин:
Парол:
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
Ой фотосурати
qale
Тасодифий фотосурат
Ёрдам берамиз
mr otvetdan zerikdim 2
pastda tolib ketdi iloji bolsa wu paketga yoziwelik
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
uni behad sevman!
man u bilan 5 yil bir partada o`tirdim lekin u do`stimni sevadi va yuradi shuning uchun yo`lidan qochdim va u bilan do`st bo`lishga ahd qildi o`g`il bola do`stim unga hiyonat qilmoqda men buni bila...
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@krasota.uz
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот
агентлигида рўйхатдан ўтган
16.07.2007 йилдаги 0415-сонли гувохнома

Интернет-ресурс «Info Xizmati» Brand.uz



© 2002—2010. Krasota.uz — аёллар электрон журнали.
Муаллифлик материалларидан фойдаланилганда сайтга фаол хавола мажбурий!
Ахборотдан нусха олиш, фойдаланиш ва чоп этиш ТАҚИҚЛАНГАН!
Омад ёр бўлсин!