krasota.uz
Маколани кўшиш Маколани кўшиш
generation.uz generation.uz
Ёрдам берамиз Ёрдам берамиз
Алокалар Алокалар
Фойдали маслаҳатлар

Жилдни қандай сақлаш ва тозалаш мумкин

Жилд – бу юмшоқ мебелнинг энг нозик жойи ҳисобланади. Биз сизга жилдга қарашнинг мураккаб бўлмаган қоидалари, уни қандай сақлаш, шарбат, пиво, қаҳва, шоколад, мум, мусаллас, қон, сақичдан тозалаш йўллари ҳақида ҳикоя қиламиз.

1-қоида. Жилдлар ва ечиб олинадиган ғилофларни ҳеч қачон кир ювиш машинасида ювманг. Уларни фен ёки чангюткич ёрдамида қуритманг.
2-қоида. Жилдларни ҳаддан ташқари тез-тез чангюткич билан тозаламанг. Чанг билан бирга майда туклар ҳам чиқади. Бунинг натижасида жилд тез орада ўз сифатини йўқотади ва ичига тўлдирилган массасини ушлаб туролмаслиги мумкин.
3-қоида. Доғни кетказиш воситаларидан фойдаланганда кимёвий воситани бевосита жилдга суртманг. Яхшиси устига юпқа мато парчасини қўйинг.
4-қоида. Матога бир пайтнинг ўзида бир нечта доғни кетказувчи воситани суртманг.
5-қоида. Жилдга ишлов берганингиздан кейин у табиий тарзда қуриши керак. Сиз қиладиган ягона иш – бу ҳўл жойга қоғоз сочиқни босиш ва намни шимдириш.

Бу юмшоқ мебель жилини тозалаш бўйича умумий қоидалар. Аммо жилдни доғдан тозалаш, унинг турига боғлиқ бўлади. Баъзи доғларни сув билан тозалаб бўлмайди, бошқаларини эса, аксинча, қуруқ усулда кетказа олмайсиз.
ҚАҲВА ДОҒИДАН ТОЗАЛАШ. Албатта, ҳаммамиз ҳам қачонлардир севимли диванимизга қаҳва тўкиб юборганмиз. Бироқ ҳиссиётларингизни қуруқ жаҳлга кетказманг. Қаҳва доғларини кетказиш жуда осон. Бунинг учун доғ бўлган жойга совун сурилади, кейин нам латта билан ишқаланади ва мато қуритилади.
ШАРБАТ ДОҒИ. Ушбу ичимликнинг доғини худда қаҳва сингари жилдларда тез-тез учратиш мумкин. Аммо ундан қолган доғни кетказиш анча қийинроқ. Бунинг учун аммиак ва сирка аралаштирилади, эритма доғга сурилади ва жилд қуритилади.
ҚИЗИЛ МУСАЛЛАС. Қизил мусалласдан қолган доғни кетказиб бўлмайди деган фикр хато. Бунинг учун бир сеҳрли ва жуда оддий восита мавжуд. Доғ устига туз сепилади ва у мусалласни шимиб олгунга қадар қолдирилади. Мато қуриганидан кейин тузни чангюткич ёрдамида тортиб олиш мумкин.
ПИВО. Доғга совун сурилади, кейин мато қуритилади. Сўнг 2 ош қошиқ сирка ва 1 литр сув ёрдамида эритма тайёрланади, у доғга сурилади, бироз вақтга қўйилади. Кейин тоза сув билан ювиб ташланиб, қуритилади.

САҚИЧ. Матога ёпишган сақични тозалаш жуда қийин. Қуйида энг оддий усулни келтирамиз. Ёпишган сақич устига муз кубикларини қўйинг (пластик пакетда). Кейин сақични ўтмас предмет билан қириб тозаланг. Сўнгра матога метил спирти билан ишлов бериш керак.
ҚОНДАН ТОЗАЛАШ. Қон доғлари жуда оддий тозаланади. Асосийси бу ерда тез ҳаракат қилиш керак. Агар қон қотишга улгурмаган бўлса, у совуқ сувда ювиб ташланади.
ШОКОЛАД. Агар жилдни шоколад билан ифлос қилган бўлсангиз, илиқ совунли эритмани тайёрлаш ва у билан доғни ювиб ташлаш керак. Мато табиий тарзда қуритилади.
ШАМ МУМИ. Байрамлар, столга қўйилган шамлар – агар мум дастурхон, гилам ва диван жилдига томмаганида буларнинг барчаси ажойиб бўларди, албатта. Матоларни шам мумидан тозалаш жараёни ўз ичига бир нечта босқични олади. Биринчиси, қотган мумни олиб ташлаш. Уни майдалаш ва чангюткич ёрдамида тозалаш керак. Иккинчиси, жилдда қоладиган доғ. Бунинг учун доғнинг устига мато парчаси ёки қоғоз сочиқ қўйилади ва иссиқ дазмол босилади. Кейин ўша жойга трихлорэтан ёки доғни кетказадиган восита билан ишлов берилади. Табиий тарзда қуритилади. 
ЖЕМ, МУРАББО. Доғга совунли сув ва сиркали эритма суртилади. Мато қуритилганидан кейин илиқ сув билан ювиб ташланади ва яна қуритилади.
ЁҒ, МОЙ. Кўпроқ туз сепилади, туз ёғни шимиб олгунга қадар кутилади, туз губка ёрдамида артиб олинади, кейин губка спиртга ботирилади ва доғ у билан аста ишқаланади. 
ЧОЙ, КАКАО. Доғ бўлган жой кўпикли ювувчи воситага сирка қўшиб ишлов берилади.

Метки: Жилд, тозалик, жилдлар
Чоп этилди: 05 июль 2010, 16:08
Шархлар


та шарх: 0 | та сахифа:


Шархни кўшиш

Исм:
E-mail:
Код:


Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
Охирги шархлар
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
хакикатдан хам хозирда шармандалар купайиб бормокда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
kaкой круто ялонгоч шарманда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
meni xam qushinglar
Фотосуратга чиройли тушиш сирлари
DarxonBoys
Manham yaxshi tushaman Olloxga shukur lekin......tushiradi omad yo'q:)
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Mister_zik
+998932560094
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Mister_zik
zor lekin tel qililar +998932560094
Муаммоли тери: мутахассис маслаҳатлари
sevar
ха хакикатдан хам догни кандай кетгазса булади. Илтимос шу хакида маслахат беринглар. Олдиндан ра...
«Севавераман»: Райҳоннинг янги клипи тасвирга олинмоқда
Шербек
Мен Шербек сизнинг водийдаги мухлисларингиздан бирмиман сизнинг ишкибозларингиздан жавобингизни к...
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Шербек
Шахзода сизнинг жавобингизни кутаман ушбу езган хатларимга этиборсиз булмайсиз деган ниятдаман
«Ол юрагимни» – Шаҳзоданинг ёзги янги хит-қўшиғи
Шербек
Шахзодахон водий томонларга йулиз тушса мен билан учрашсангиз буладими
Авторизация
Логин:
Парол:
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
Ой фотосурати
qale
Тасодифий фотосурат
Ёрдам берамиз
mr otvetdan zerikdim 2
pastda tolib ketdi iloji bolsa wu paketga yoziwelik
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
uni behad sevman!
man u bilan 5 yil bir partada o`tirdim lekin u do`stimni sevadi va yuradi shuning uchun yo`lidan qochdim va u bilan do`st bo`lishga ahd qildi o`g`il bola do`stim unga hiyonat qilmoqda men buni bila...
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@krasota.uz
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот
агентлигида рўйхатдан ўтган
16.07.2007 йилдаги 0415-сонли гувохнома

Интернет-ресурс «Info Xizmati» Brand.uz



© 2002—2010. Krasota.uz — аёллар электрон журнали.
Муаллифлик материалларидан фойдаланилганда сайтга фаол хавола мажбурий!
Ахборотдан нусха олиш, фойдаланиш ва чоп этиш ТАҚИҚЛАНГАН!
Омад ёр бўлсин!