![]() |
|
Уй интерьери учун ранг танлашХона учун ранг танланганида нафақат унинг ўлчамлари, балки дераза қайси томонга қараши ва рангнинг киши руҳиятига таъсири ҳам ҳисобга олинади. Ошхона, кабинет, болалар хонаси, меҳмонхона ва ётоқхона жиҳозлари учун рангни қандай тўғри танлаш мумкин, хонани қандай визуал кенгайтирса ёки кичрайтирса, ранглар уйғунлигига қандай эришса бўлади? Бу ҳақда қуйида суҳбатлашамиз.
РАНГНИНГ ИНСОНГА ТАЪСИРИ
Яшаш хоналари учун яшил ранг кўпроқ мос келади: у зўриқиш ва чарчоқни олади, кишини тинчлантиради. Рангни яхши қабул қилиш учун унга мовий ёки сариқ ранглардаги аксессуарларни қўшган маъқул.
Агар хонада қизил ранг устун бўлса, бу кишининг тажанглиги ва тажовузкорлигини кучайтиради. Бундан ташқари, у визуал тарзда хонани кичик қилиб кўрсатади. Аммо қизил ранг овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, шу боис ошхонани безашда жуда қўл келади.
Сариқ ранг диққатни жамлашга ёрдам беради, ижодий фаолликни оширади, шунинг учун бу рангни иш кабинетида қўллаган яхши. Фақат у жуда ёрқин бўлмаслиги керак. Шунингдек сариқ ранг деразаси шимол томонга қараган хоналарда яхши кўринади.
Кўк ранг бўшашиш, хотиржамлик ҳиссини уйғотади, эмоционал зўриқишни олади, ушбу ранг ётоқхона учун идеал ҳисобланади. Хоналарни безашда бинафша рангдан фойдаланмаган маъқул: унинг киши руҳиятига таъсири жисмоний фаоллик ва ишга лаёқатлиликнинг тушиб кетишида ҳамда руҳий эзилиш ҳиссининг пайдо бўлишида намоён бўлади.
Жигаррангга берилиб кетмаган яхши. У хотиржамлик ҳиссини уйғотса-да, унинг тўқроқ тонлари нохуш хаёллар туғилишига сабабчи бўлади.
Иш кабинети учун ранг танлар экансиз, бу ерда кўк рангдан фойдаланиш тавсия этилмаслигини унутманг. У кўриш қобилиятини сусайтиради.
Кўзлар чарчаб қолмаслиги учун оқ, сарғиш ва оч яшил рангларни танланг. Нейтрал ранглардан (оқ, кулранг, қора) исталган интерьерда фойдаланиш мумкин.
Оқ ранг хонани безашда юзанинг жуда катта қисмини эгаллаши мумкин, у исталган рангни тўлдиради ва ажойиб фон сифатида хизмат қилади. Хонани безашда қора рангдан фойдаланар экансиз, у жуда кўп жойни олмаслигига ҳаракат қилинг. Яхшиси уни бошқа рангларни ажратиб кўрсатиш воситаси сифатида қўлланг.
Интерьерда кулранг тондан кўп фойдаланманг. Унинг очроқ тонлари мебель ва бошқа уй жиҳозлари учун яхши фон ҳисобланса-да, бу ранг киши руҳиятининг сиқилишига олиб келади. Хоналарни жиҳозлашда оч ранглар устун бўлиши лозим. Интерьер учун махсус танланган тўқ ранглар бундан мустасно, албатта. Хоналарда оч ранглар устун бўлиб, ёрқин ранглар камроқ жой олгани маъқул.
Болалар хонаси учун майин мовий, пушти, сариқ, ва унчалик кўзга ташланмайдиган оч ранглар, суратли матолар жуда мос келади. Хонада тўқ ранглар, яъни қора, жигарранг, нафармон ва кулрангларни қўллаш тавсия этилмайди.
РАНГЛАРНИНГ БИР-БИРИГА МОС КЕЛИШИ
Хоналар учун ранг танлар экансиз, ҳамма ранглар ҳам бир-бирига мос тушавермаслиги эсингизда бўлсин. Иложи борича контраст ранглар бирикмасидан воз кечинг, уларни уйғунликда кўрсатадиган тонларни танлаб олиш жуда мураккаб. Тўқ кўк ва тўқ жигарранг, сарғиш-жагарранг ва оч жигарранглар, айниқса алвон қизил ёки тўқ қизил рангдаги аксессуарлар фойдаланилганида, бир-бирларига жуда мос тушади. Шунингдек, қаймоқ ранг оч сарғиш жигарранг, оч сариқ, тўқ жигарранглар билан; жигарранг оқ ёки оч сарғиш жигарранг билан кўк ва яшил рангларни қўшган ҳолда мос тушади; шоколад ранг ва тўқ жигарранг эса қизғиш-пушти ранг билан уйғунликни ҳосил қилади. Совуқ кўк рангнинг кулранг ёки металл рангидаги аксессуарлар билан бирикуви тавсия этилмайди: ушбу бирикув ҳаддан ташқари расмиятчилик таассуротини уйғотади, шу боис интерьерни айнан шу ранглар билан безамоқчи бўлсангиз, унга қора рангни ҳам қўшган маъқул.
Интерьер жиҳозларида бир рангнинг турли тонларидан фойдаланиш жуда яхши натижа беради. Бундай бирикувни танлар экансиз, интерьерингизни асосий жиҳозлар билан уйғунликни ҳосил қиладиган ёрқин ранглардаги кичик деталлар билан бойитишингиз мумкин.
Хоналарни жиҳозлаш учун интерьернинг кўп рангли вариантини танлаганингизда барибир битта ранг устун бўлиши кераклигини унутманг. Хонани жиҳозлаш учун фақат совуқ ёки фақат илиқ рангларни танламаган маъқул. Асосий совуқ рангга илиқ тонлардаги деталларни танласа бўлади ёки, аксинча. Илиқ рангларга қизил, сариқ, тўқ сариқ, сарғимтир яшил, қирмизи ранглар киради, совуқ тонларга эса яшил, мовий яшил, мовий, кўк, сиёҳ ранглар киради. Нейтрал рангларга оқ, кулранг, қора, оч жигаррангларни киритиш мумкин.
ЎЛЧАМ ҲАМ АҲАМИЯТГА ЭГА.
Кичкина хонани қуйидагича «кенгайтириш» мумкин:
- деворлар оч рангларга бўлганида
- хона билан уйғунлик ҳосил қиладиган оч рангли мебел танланганида
- хонани жиҳозлаш учун кўзга ташланмайдиган оч ранглар танланганида
- деворларнинг бирига бирикиб кетадиган тўғри бурчакли кўзгу жойлаштирилганида.
Хонани кичрайтириш ва уни шинам қилиш учун:
- гулқоғоз ёки йирик суратли матолардан фойдаланиш
- асосий тон сифатида илиқ рангларни, интерьерни жиҳозлаш учун эса тўқ рангдаги мебель ва гулқоғозларни танлаш
- хона деворларини ёрқин рангларга бўяш
- контраст ранглар билан безаш
- бўйлама деворларни кўндалангларига қараганда очроқ рангга бўяш керак.
Чоп этилди: 07 сентябрь 2009, 16:01
Шархлар
та шарх: 0 | та сахифа:
Шархни кўшиш Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
|
||||
|
Сайт янгиликлари Охирги шархлар
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
хакикатдан хам хозирда шармандалар купайиб бормокда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
kaкой круто ялонгоч шарманда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
meni xam qushinglar
Фотосуратга чиройли тушиш сирлари
DarxonBoys
Manham yaxshi tushaman Olloxga shukur lekin......tushiradi omad yo'q:)
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Mister_zik
+998932560094
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Mister_zik
zor lekin tel qililar +998932560094
Муаммоли тери: мутахассис маслаҳатлари
sevar
ха хакикатдан хам догни кандай кетгазса булади. Илтимос шу хакида маслахат беринглар. Олдиндан ра...
«Севавераман»: Райҳоннинг янги клипи тасвирга олинмоқда
Шербек
Мен Шербек сизнинг водийдаги мухлисларингиздан бирмиман сизнинг ишкибозларингиздан жавобингизни к...
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Шербек
Шахзода сизнинг жавобингизни кутаман ушбу езган хатларимга этиборсиз булмайсиз деган ниятдаман
«Ол юрагимни» – Шаҳзоданинг ёзги янги хит-қўшиғи
Шербек
Шахзодахон водий томонларга йулиз тушса мен билан учрашсангиз буладими
|
Авторизация
Тасодифий фотосурат
Ёрдам берамиз
mr otvetdan zerikdim 2
pastda tolib ketdi iloji bolsa wu paketga yoziwelik
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
uni behad sevman!
man u bilan 5 yil bir partada o`tirdim lekin u do`stimni sevadi va yuradi shuning uchun yo`lidan qochdim va u bilan do`st bo`lishga ahd qildi o`g`il bola do`stim unga hiyonat qilmoqda men buni bila...
|
|
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@krasota.uz Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган 16.07.2007 йилдаги 0415-сонли гувохнома Интернет-ресурс «Info Xizmati» Brand.uz |
© 2002—2010. Krasota.uz — аёллар электрон журнали. Муаллифлик материалларидан фойдаланилганда сайтга фаол хавола мажбурий! Ахборотдан нусха олиш, фойдаланиш ва чоп этиш ТАҚИҚЛАНГАН! |
Омад ёр бўлсин!![]() |