![]() |
|
Нима учун бола тез-тез касал бўлади![]() Руҳшуносга мурожаат этган она боласини боғчасига жўнатишга узоқ вақт қўрқиб юрган. Барча дуноналари ва бувиларнинг ҳикоялари тахминан бир хил: боғчага боргунича бола соғлом эди. Боғчага қатнай бошлагандан сўнг эса, уч кун боғчада бўлса, уч ҳафта уйда касал бўлиб ётадиган бўлди. Аммо ҳаётий шароитлар уни боласини боғчага беришга мажбур қилди. Болакай деярли уч ёшга кирганига қарамасдан, ҳаммаси ёши каттароқ дугоналари айтгандек бўлди. Онаси болалар боғчасига қатнаш болани касал бўлишга олиб келади деган қарорга келди.
Ҳа, болалар боғчада уйга қараганда кўпроқ касал бўлишади. Аммо бунга ҳар доим ҳам боғча айбдор бўлавермайди. Изоҳ: ҳар бир бола барча яқинлари худди бир-бирларига табассум қилганидай ўз оиласида оладиган маълум бактериялар тўпламига эга. Аммо кишилар бу инфекциялар билан фақатгина уларнинг иммун ҳимояси заифлашгандагина оғрийдилар. Унинг фаоллиги эса, айниқса болаларда руҳий ҳолатга боғлиқ бўлади. Бу ерда ОАВда реклама қилинадиган “Актимель” ҳам, бошқа исталган воситалар ҳам ёрдам бермайди. Болалар боғчасига қатнашни она нуқтаи назаридан кўриб чиқамиз. У 2 ёки 3 йил уйда боласи билан доимий равишда бирга бўлган. У яна кишилар орасида бўлиб қолишни, ўз тенгдошлари билан мулоқот қилишни, вақтинча ошхона муаммоларини унутишни ва ўзини касбида намоён этишни жуда ҳам истайди. У фарзандининг боғчага боришини, ўзида эса ишлаш ва кўтарилиш учун вақт пайдо бўлиши ҳақида орзу қилади. Ўзича бунга тайёргарлик кўради, яъни яхши болалар боғчасини қидириб топади, чиройли кўйлак танлайди. Унинг хаёллари бола билан боғлиқ одатдаги юмушлардан анча узоқда парвоз қилиб юради. Бола онадаги бу ўзгаришлари ҳис этади, аммо ундан фарқли равишда, бундан албатта хурсанд бўлмайди. Онанинг ўз иши ва болалар боғчаси ҳақида айтаётган гаплари унинг учун ҳеч қанақа маънога эга эмас, чунки унинг тажрибаси ўта чекланган бўлади. Аммо бола асабийлаша бошлайди. Мана Х куни ҳам кириб келади. Она болани қувноқ, боғчасига кўникиб қолган кўплаб болалар сингари болалар боғчасига олиб келади. Аммо бирданига шу пайтгача сайрга чиққанларида бошқа болалар билан ўйнашни яхши кўрган ўз фарзанди уни кўйлагидан тортади, йиғлайди ва ҳеч ким билан мулоқот қилишни истамайди. Тарбиячи она йиғлаётган боласини қолдиришига ва ишдан кечикмаслигига кўмаклашиб, уни онасининг этагидан ажратиб олади. Кун бўйи она ўз ишлари билан машғул бўлади, кечқурун эса, болани боғчадан олиб уйга қайтганидан сўнг боласи билан шодон мулоқот қила олмаслигини тушуниб қолади, чунки энди у олдинлари кун бўйи осонгина қилган уй юмушларини энди кечқурун бир неча соат ичида бажариши керак-да. Кир ювиш машинаси, музлатгич ва плита орасида сарсон бўлиб, у фақатгина кечки овқатни тайёрлашга, боласини чўмилтиришга ва уни ухлашга ётқизишга улгуради холос. Бундан ташқари, эри билан бирга бўлиши, эртанги кунга ўзини ораста қилиши, оила аъзоларининг кийимларини тайёрлаб қўйиши керак... Бу каби ҳаёт 2 ёки 3 кун давом этганидан сўнг болакай эрталаб ҳарорат билан уйғонади, она уйда қолади ва ўзини бутунлай боласига бағишлайди, чунки шу бир неча кун ичида ҳамма чарчаб бўлади.
Аммо ригидлик – стресснинг ягона сабабчиси эмас. Ота-оналар кўпинча ўз болаларига уларни боғчадан кечқурун олиб кетишларини айтишни ҳам унутиб қўйишади. Ота-оналар учун бу оддий ҳолат, шу боис буни айтиб ўтиришни шарт деб ҳисоблашмайди. Аммо болалар учун бу бутунлай бошқа нарса, чунки улар буни олдин кўришмаган, онглари эса буни англаб етиши учун анчайин заиф. Мана, янги шароитга тушиб қолган бола бу ерда умрбод қолиб кетдим, деб тахмин қилади. У уйгача йўлни билмайди ва унинг тасаввури шундай қўрқинчли манзараларни чизадики, бу ота-оналар учун ҳатто Фредди Крюгердан ҳам қўрқинчлироқ бўлади. Янги тасаввурларга эга бўлиб, ўз имкониятлари ўлчамида янги мавзуларни хаёлот қилиб ва ота-онасидан олинган ахборот бўшлиқларини хаёлоти билан тўлдирган ҳолда болалар кучли қайғуришади. Қаттиқ ҳаяжон иммун тизимининг фаоллигини сустлаштиради. Исталган болалар гуруҳида ташувчиси нисбатан бардошли, бошқа ташувчиси эса бардошли бўлмаган вируслар албатта бўлади. Заифлашган организмда бу инфекция тўла равишда ривожланиши учун бир неча кун кифоя. Бу қисқа муддат яна бир нарса билан шартланадики, уйга қайтгандан сўнг ҳам болакай у ерда одатдаги шароитларни тополмайди: онаси асабийлашган, ҳаяжонланган, бола бир четда қолиб кетиб, бошқа нарсалар ҳақида бош қотиряпти ва бошқа ишлар билан машғул. Аммо ҳаммаси бола касал бўлиб қолганида мўъжизали равишда бошқача кўриниш олади ва яна ўз жойига қайтади. Ҳарорат, оғриқ ва касалликнинг бошқа кучли ифодаланган белгилари бўладиган фақатгина бир-икки кунгина (касалликнинг қаттиқ даври) оғирроқ кечади, сўнгра эса шифокор боғчага қайтишга рухсат бергунча, яқин киши билан одатий мулоқотддан роҳатланиш мумкин. Шунда болада унинг шарофати билан инсоният Ердаги ҳаётга мослашган ва у билан бошқа омадсиз турларни сиқиб чиқарган табиий инстинкт ишлаб кетади. Бола онгсиз равишда уйга қайтишини ишончли таъминлаш учун касал бўлиш кераклигини тушуна бошлайди. У ўз руҳий ҳолатини ўзгартирган ҳолда иммун тизими ҳолатини ўзгартиришни «ўрганади». Тез щрганадиган болалар буни узоқ ва мунтазам равишда қиладилар. Тажрибасиз оналар ва ўта ҳушёр шифокорлар ҳатто улардан «малакали беморлар»ни ясашлари мумкин. Гуруҳ ичида тез-тез оғриб турадиган болалар шундай деб аталади, уларнинг ичида турли кўринишдаги аллергиклар катта қисмни ташкил этади, чунки аллергия – бу қандайдир шароитлар таъсирида узоқ вақт ёки мунтазам равишда ҳиссиётлар томонидан тушкунлашган иммун тизими фаолиятининг ошишидир. Аммо бунда фақат ота-оналаридан мерос сифатида ўтган табиий қобилиятларидан фойдаланган болаларни, ҳамма нарсада касалликни кўрадиган шифокорларни ва фақат юзага келган шароит туфайли «пьеса қатнашчилари» ўз ролларини ўйнайдиган саҳнага айланиб қолган болалар боғчасини айблаш керакмас. Бу иложсиз доирадан чиқиш учун ота-оналар нима қилишлари мумкинлигига эътиборни қаратиш лозим. Биринчи қилиш керак бўлган иш – бу болалар боғчасига олдиндан тайёргарлик кўриш. Агар бола унга маълум вақт, масалан, бир ой давомида кўникиб борса яхшироқ бўлади. Бунда она бола билан боғчага келади ва у бошқа болалар билан танишиб олгунча бирга қолади. Онаси болакай уни кўриши ва зарур бўлганда олдига келиши ҳамда ёнида бўлиши учун ечиниш хонасида ёки гуруҳнинг ўзида ўтириб туриши мумкин. Бунда она кетиб қолмоқчи эмаслигини кўрсатади. Болакай чарчаганини кўрганидан сўнг эса, уйга олиб кетади. Болалар боғчасида бу тарзда келиб кетиш болакайга янги шароитларга кўникиш, онага эса шу боғчанинг боласига тўғри келиш-келмаслиги ёки бошқа жойни қидириш кераклигини билиб олиш имконини беради. Бир неча кундан сўнг ( турли оилалар учун турлича) она боласига беш дақиқага кетишини айтади. У ҳақиқатан ҳам беш дақиқа ичида қайтиши жуда муҳим. Агар гуруҳда соат бўлса, у ҳолда соат мили қаерга келганида ойиси қайтиб келишини болага кўрсатиш мумкин. Ўзининг қўл соатини ҳам қолдирса бўлади. Бу ерда вақт эмас, балки мажбурият муҳим – тайинланган вақтда қайтиш шарт. Бундай ҳолатларда олдинроқ, ҳали боғчага кетаётгандаёқ ҳаракатларнинг бутун кетма-кетлигини тавсифлаб бериш керак: олдинига онаси 5 дақиқага кетади, сўнгра келади ва улар биргаликда фалон ва фалон нарсаларни бажаришади. Бундай вазиятда болада ҳаётининг кейинги манзараси шаклланиши ва у охир-оқибатда онаси билан уйга қайтишини аниқ билиши жуда муҳим. Болага бирор бир юмшоқ ўйинчоқни бериб, унга ота-онаси йўқ пайтида шу ўйинчоқ уларнинг ўрнини босишини айтиш мумкин. Агар бола онаси ҳақида эслаб қолиб, у билан бирга бўлишни истаб қолса, чўнтагидан ўйинчоқни олиб, у билан гаплашиши мумкин. Буни онаси албатта билиб олади, аммо у дарҳол қайтиши шартмас – у иложи бўлиши билан дарров қайтади. Бола боғчага мунтазам қатнай бошлашидан олдин унга ҳар бир оила аъзоси кун бўйи нима билан машғул бўлишини гапириб бериш лозим: онаси оила учун пул ишлаш ҳамда барча учун бирор бир фойдали иш қилиш мақсадида ишга боради (ота ва онанинг ўз иши бор). Агар болани кичиклигидан иш – бу фақат пул ишлаш эканига ўргатишса, унда бундай фаолиятдан ижобий образ яратиб бўлмайди. Бундан ташқари, бола ҳали анча вақт шу параметр бўйича ота-онасидан фарқ қилиб туради, чунки пул ишлаб тополмайди-да. Ишга бирор бир фойдали иш қилиш учун боришларини тушуниб етиш, болада оиланинг жамиятдаги роли, ўзининг оиладаги роли ҳақида тўғри тасаввур пайдо бўлиши учун ҳам, ўзининг боғчага бориши оила ва жамият фаровонлигига қўшган ҳиссаси сифатида қабул қилинишини англаб етиши учун ҳам муҳим. Худди шу тарзда отаси ҳам ишда нима қилиши айтиб берилади. Бола ота-онасидай бўлиб улғайиши учун боланинг олдига у боғчада ўқиши ва улғайиши керак деган вазифа қўйилгани ҳақида албатта гапирилиши лозим. Унинг болалар боғчасига бориши оила учун аҳамиятли эканини тушуниб етиши (масалан, у боғчага шунчаки қатнамасдан, бирор бир миссияни бажаряпти) ҳам боланинг боғчада ўзини эмоционал қулай ҳис қилишига ёрдам беради. Ота-оналар бола боғчадан қайтганидан кейинги ўзларининг хатти-ҳаракатлари ҳақида ўйлаб кўришлари керак. Яхшиси болага нисбатан унга боғчада етмайдиган ҳисларни намоён этган маъқул. Вақтни шундай тақсимлаш керакки, боғчадан кейин ота-оналардан бири бола билан бирга бўлиши ва у қанчалик яқинларига кераклигини, уни қанчалик соғинишганини кўрсатиши лозим. Ота-оналар бола касал пайтида ҳам ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартиришлари керак. Юқорида санаб ўтилган тавсияларнинг барчаси бажарилганида ҳам бола касал бўлиб қолиши мумкин, чунки, афсуски, туғилаётган заиф болаларнинг сони кундан кунга ортмоқда. Аммо болада касал бўлишга эҳтиёжлик каби патологик реакция шаклланмаслиги учун бола касал пайтида у билан бошқача муомалада бўлиш лозим. Бу болада касалликдан фойда олиш ҳиссини туғдирмаслик мақсадида, унга эътибор хасталикни енгиллаштириш учун қанча керак бўлса, айнан шунча бўлиши кераклигини билдиради. Шароитлар шундай ташкил этилиши керакки, бола учун касал бўлиш зерикарли бўлсин. Муаллиф: Елена Николаева Чоп этилди: 15 сентябрь 2009, 17:19
Шархлар
25 сентябрь 2009, 21:36
Ажойиб макола. Бошка оналарга хам укиб чикишни тавсия киламан. Мени кизчам билан хам худди шундай булган эди. Макола учун РАХМАТ.
та шарх: 1 | та сахифа:
Шархни кўшиш Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
|
||||
|
Сайт янгиликлари Охирги шархлар
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
хакикатдан хам хозирда шармандалар купайиб бормокда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
kaкой круто ялонгоч шарманда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
meni xam qushinglar
Фотосуратга чиройли тушиш сирлари
DarxonBoys
Manham yaxshi tushaman Olloxga shukur lekin......tushiradi omad yo'q:)
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Mister_zik
+998932560094
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Mister_zik
zor lekin tel qililar +998932560094
Муаммоли тери: мутахассис маслаҳатлари
sevar
ха хакикатдан хам догни кандай кетгазса булади. Илтимос шу хакида маслахат беринглар. Олдиндан ра...
«Севавераман»: Райҳоннинг янги клипи тасвирга олинмоқда
Шербек
Мен Шербек сизнинг водийдаги мухлисларингиздан бирмиман сизнинг ишкибозларингиздан жавобингизни к...
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Шербек
Шахзода сизнинг жавобингизни кутаман ушбу езган хатларимга этиборсиз булмайсиз деган ниятдаман
«Ол юрагимни» – Шаҳзоданинг ёзги янги хит-қўшиғи
Шербек
Шахзодахон водий томонларга йулиз тушса мен билан учрашсангиз буладими
|
Авторизация
Тасодифий фотосурат
Ёрдам берамиз
mr otvetdan zerikdim 2
pastda tolib ketdi iloji bolsa wu paketga yoziwelik
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
uni behad sevman!
man u bilan 5 yil bir partada o`tirdim lekin u do`stimni sevadi va yuradi shuning uchun yo`lidan qochdim va u bilan do`st bo`lishga ahd qildi o`g`il bola do`stim unga hiyonat qilmoqda men buni bila...
|
|
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@krasota.uz Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган 16.07.2007 йилдаги 0415-сонли гувохнома Интернет-ресурс «Info Xizmati» Brand.uz |
© 2002—2010. Krasota.uz — аёллар электрон журнали. Муаллифлик материалларидан фойдаланилганда сайтга фаол хавола мажбурий! Ахборотдан нусха олиш, фойдаланиш ва чоп этиш ТАҚИҚЛАНГАН! |
Омад ёр бўлсин!![]() |