![]() |
|
Уйқу учун жой тайёрлаймизБолалар учун уйқу – энг муҳим машғулотлардан бири, чунки улар бу пайтда ривожланишади. Хўш, бола яхши ва хотиржам ухлаши учун нима қилиш керак?
1. Ишни болалар хонасида уйқу учун зарур бўлган микроиқлимни яратишдан бошлаймиз. Хона шамоллатиб олинганидан кейин унда ҳарорат 18–21 °С атрофида бўлиши керак. Энди пардаларни ёпинг, ортиқча ёруғлик болани безовта қилади. Кечаси эса хонада фақат тунги чироқни ёқиб қўйишнинг ўзи кифоя. Болалар хонасига қўшни хоналардан қаттиқ товушлар ва шовқин эшитилмаётганига ишонч ҳосил қилинг. Майин овозда секин айтиладиган она алласи бола учун энг ёқимли товуш бўлиши лозим. 2. Каравотни тайёрланг: тўшак қандай турганини текширинг. У каравот ўлчамларига тўғри келиши ва боланинг боши, қўли ёки оёғи каравот четидаги тешикка кириб қолмаслиги учун унга ёпишиб туриши керак. Тўшакнинг ўзи эса текис ва таранг бўлиши зарур.
3. Яна бир муҳим жиҳат – каравот четидаги панжара ораларининг кенглиги. Боланинг аъзолари уларнинг орасига тиқилиб қолмаслиги учун 2,5 см дан кам бўлмаслиги ва 6 см дан ошмаслиги лозим. Каравотнинг ёғоч рейкаларига ён ва бош томонлардан пахта матодан тайёрланган «бамперлар»ни қўйиш мумкин. Улар бир нечта масалани ҳал қилишга ёрдам беради: гўдакни лат ейишдан, елвизакдан асрайди ва ёруғликни унчалик ўтказмайди. 4. Қишда махсус конверт кўрпага яхши муоқбил бўлиши мумкин. У фарзандингизни кечаси яхши иситади, устидан тушиб кетмайди ва букилиб қолмайди. Фарзандингизга тўшагида иссиқ ёки совуқ эканини текширишни ҳам унутманг. 5. Болани дастлабки 3 ой мобайнида орқаси билан ёки ёнбошлаб (валик қўйган ҳолда) ётқизган маъқул. Гўдакнинг бош суяги думалоқ шаклга кириши учун вақти-вақти билан унинг ҳолатини ўзгартириб туриш керак. Боланинг боши остига йўргак қўйинг (1,5 ёшгача у ёстиқсиз ётиши лозим). Яна каравотдан ҳамма ўйинчоқларни олиб қўйинг. Фақат боланинг севимли юмшоқ ўйинчоғи қолса бас. Аммо уни ҳам хавфсизлик мулоҳазасига кўра бола ухлаганидан кейин олиб қўйган маъқул. Мана, энди хотиржам уйқуга кетса ҳам бўлади! Кечки режим Уйқу олдидан болани қувноқ ўйинлар, меҳмонлар, шовқин-сурон билан ҳаяжонлантирмаслик керак. Яна «бир қўлда бўлиш» қоидасига амал қилишга ҳаракат қилинг: уйқуга 1,5-2 соат қолганда бола катталардан бирининг қарамоғи остида бўлиши керак, ҳатто навбатма-навбат бўлса ҳам (масалан, болага бир пайтнинг ўзида ҳам ота, ҳам онанинг қараши шарт эмас). Бола билан кечки сайрга чиқиш куннинг яхши якуни бўлади. Ундан кейин фарзандингизни чўмилтиришингиз, овқатлантиришингиз ва ухлатишингиз мумкин. «Дастур»нинг ушбу сўнгги босқичи анъанага айлангани яхши: масалан, бола овқатланади, онаси эса уни каравотга ухлатиш учун ётқизади, у билан бироз суҳбатлашади ёки алла айтиб беради.
Манба: wday.ru/parents-online/ Чоп этилди: 29 сентябрь 2009, 16:41
Шархлар
та шарх: 0 | та сахифа:
Шархни кўшиш Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
|
||||||||||
|
Сайт янгиликлари Охирги шархлар
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
хакикатдан хам хозирда шармандалар купайиб бормокда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
kaкой круто ялонгоч шарманда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
meni xam qushinglar
Фотосуратга чиройли тушиш сирлари
DarxonBoys
Manham yaxshi tushaman Olloxga shukur lekin......tushiradi omad yo'q:)
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Mister_zik
+998932560094
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Mister_zik
zor lekin tel qililar +998932560094
Муаммоли тери: мутахассис маслаҳатлари
sevar
ха хакикатдан хам догни кандай кетгазса булади. Илтимос шу хакида маслахат беринглар. Олдиндан ра...
«Севавераман»: Райҳоннинг янги клипи тасвирга олинмоқда
Шербек
Мен Шербек сизнинг водийдаги мухлисларингиздан бирмиман сизнинг ишкибозларингиздан жавобингизни к...
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Шербек
Шахзода сизнинг жавобингизни кутаман ушбу езган хатларимга этиборсиз булмайсиз деган ниятдаман
«Ол юрагимни» – Шаҳзоданинг ёзги янги хит-қўшиғи
Шербек
Шахзодахон водий томонларга йулиз тушса мен билан учрашсангиз буладими
|
Авторизация
Тасодифий фотосурат
Ёрдам берамиз
mr otvetdan zerikdim 2
pastda tolib ketdi iloji bolsa wu paketga yoziwelik
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
uni behad sevman!
man u bilan 5 yil bir partada o`tirdim lekin u do`stimni sevadi va yuradi shuning uchun yo`lidan qochdim va u bilan do`st bo`lishga ahd qildi o`g`il bola do`stim unga hiyonat qilmoqda men buni bila...
|
|
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@krasota.uz Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган 16.07.2007 йилдаги 0415-сонли гувохнома Интернет-ресурс «Info Xizmati» Brand.uz |
© 2002—2010. Krasota.uz — аёллар электрон журнали. Муаллифлик материалларидан фойдаланилганда сайтга фаол хавола мажбурий! Ахборотдан нусха олиш, фойдаланиш ва чоп этиш ТАҚИҚЛАНГАН! |
Омад ёр бўлсин!![]() |