![]() |
|
Эриган шамлар билан уқалаш – энди Тошкентда![]() «Посольство Красоты» («Гўзаллик элчихонаси»)нинг SPA and Wellness марказида янги ғаройиб хизмат тури – эриган шамлар билан уқалаш хизмати пайдо бўлди. У 1,5 соат давом этади. Эътиборингизга 2 хил шам тақдим этилади, улардан бирини танлашингиз керак бўлади. Булар шоколадди шам ва «Манои» шами. Улар машҳур Bernard Cassiere француз бренди томонидан ишлаб чиқарилган. Шоколадли шам
Шоколаднинг майин хушбўй ҳиди ва мушакларни бўшаштирувчи массаж Сизга ҳузур ва ором бағишлайди. Барча ташвишларингизни унутасиз ва янги ҳиссиётлар оғушида завқ оласиз. Эриётган шамнинг юмшоқ тафти Сизни бошдан-оёқ қамраб олади ва ширин орзулар дунёсига етаклайди. Какао мойи ва экзотик ўсимликлар экстракти терингизни озиқлантиради, намлантиради, тетиклаштиради ва таранглаштиради.
«Манои» шами
Кокос мойининг эриётган илиқ мум билан биргаликдаги ажойиб хушбўй ҳиди танангизни мулойимлик билан ўраб олади, терингизга куч ва ғайрат бағишлаган ҳолда уни озиқлантиради. Шам таркибига кирувчи ҳамда кишининг бошини айлантирувчи Маноининг майин ҳиди мушакларингизни бўшаштириб, Сизда шодлик ва нозик туйғуларни уйғотади. Муолажа қуйидаги тарзда ўтказилади.
Шам ёқилади, у эригунга қадар қаҳва донларига асосланган пилинг жараёнини амалга оширилади. Шам термомойдан иборат бўлиб, ёқилганида аста-секин эрийди ва уқалаш учун зарур бўлган илиқ ва майин консистенцияга киради. Ёнаётган шамдан келадиган хушбўй ҳид мушакларингизни қўшимча равишда бўшаштиради ва сизни бўлғуси хузур-ҳаловатга чорлайди. Шундай қилиб, масаажнинг ўзи эриган мум ёрдамида амалга оширилади.
Муолажани салоннинг эстетчи-уқаловчиси Родион Литвинчук бажаради.
Уқалаш ҳам соғломлаштирувчи, ҳам мушакларни бўшаштирувчи характерга эга бўлиб, у сизга барча ташвишларни унутишга ёрдам беради.
Ушбу лаззат учун тўлаш пайти етганида эса эртак ҳам тугайди, чунки у анча қиммат туради.
Эриган шамлар билан уқалашнинг нархи (пилинг ва танага кейинги намлантирувчи кремни суриш билан бирга) 60$ ни ташкил этади.
Бу шунга арзийдими ёки йўқми, ўзингиз ҳал қилинг!
Spa and Wellness Centre манзили: Орол кўчаси, 12 А, тел.: 267-11-00
Чоп этилди: 24 мая 2010, 17:43
Шархлар
та шарх: 0 | та сахифа:
Шархни кўшиш Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
|
||||
|
Сайт янгиликлари Охирги шархлар
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
хакикатдан хам хозирда шармандалар купайиб бормокда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
kaкой круто ялонгоч шарманда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
meni xam qushinglar
Фотосуратга чиройли тушиш сирлари
DarxonBoys
Manham yaxshi tushaman Olloxga shukur lekin......tushiradi omad yo'q:)
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Mister_zik
+998932560094
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Mister_zik
zor lekin tel qililar +998932560094
Муаммоли тери: мутахассис маслаҳатлари
sevar
ха хакикатдан хам догни кандай кетгазса булади. Илтимос шу хакида маслахат беринглар. Олдиндан ра...
«Севавераман»: Райҳоннинг янги клипи тасвирга олинмоқда
Шербек
Мен Шербек сизнинг водийдаги мухлисларингиздан бирмиман сизнинг ишкибозларингиздан жавобингизни к...
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Шербек
Шахзода сизнинг жавобингизни кутаман ушбу езган хатларимга этиборсиз булмайсиз деган ниятдаман
«Ол юрагимни» – Шаҳзоданинг ёзги янги хит-қўшиғи
Шербек
Шахзодахон водий томонларга йулиз тушса мен билан учрашсангиз буладими
|
Авторизация
Тасодифий фотосурат
Ёрдам берамиз
mr otvetdan zerikdim 2
pastda tolib ketdi iloji bolsa wu paketga yoziwelik
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
uni behad sevman!
man u bilan 5 yil bir partada o`tirdim lekin u do`stimni sevadi va yuradi shuning uchun yo`lidan qochdim va u bilan do`st bo`lishga ahd qildi o`g`il bola do`stim unga hiyonat qilmoqda men buni bila...
|
|
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@krasota.uz Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган 16.07.2007 йилдаги 0415-сонли гувохнома Интернет-ресурс «Info Xizmati» Brand.uz |
© 2002—2010. Krasota.uz — аёллар электрон журнали. Муаллифлик материалларидан фойдаланилганда сайтга фаол хавола мажбурий! Ахборотдан нусха олиш, фойдаланиш ва чоп этиш ТАҚИҚЛАНГАН! |
Омад ёр бўлсин!![]() |