krasota.uz
Маколани кўшиш Маколани кўшиш
generation.uz generation.uz
Ёрдам берамиз Ёрдам берамиз
Алокалар Алокалар
Гўзаллик

Гўзаллик - Хина! Сочларни бўяймиз!

Жонингизга тегиб кетган сочларингизнинг рангини ўзгартириш пайти келди. Аммо ажойиб сочларингизни кимёвий йўл билан шикастлашни истамасангиз, нима қилиш керак? Бу ҳолатда кимёвий бўёқларнинг ажойиб муқобили – оддий хинани таклиф қиламиз. Маълумки, хина соч тузилмасини нафақат шикастлантирмайди, балки, аксинча, уларнинг соғлом ҳолатини тиклашга ёрдам беради. Бунинг устига сочларингизга ажойиб асалранг тус ҳам беради. Хинанинг яна бир афзаллик томони шундаки, у одатдаги кимёвий бўёқдан анча арзон туради ва сочларингизда ўз жилосини узоқ вақт йўқотмайди. Аммо сочларингизни хинага бўяшдан олдин қуйидаги маслаҳатларни ва огоҳлантиришларни ўқиб чиқишни тавсия этамиз. Ахир ҳар қандай аёл ҳам хинадан тўғри фойдаланишни билмайди-да:

1. Эсингизда бўлсин, хина оддий кимёвий бўёқлар билан деярли мослашавермайди, шу боис, агар сочларингизни яқинда оддий бўёққа бўяган бўлсангиз, ҳеч қандай ҳолатда хинага бўяманг. Чунки хинадан кейин сочларингизнинг ранги оч малларангга ҳам (яхши ҳолатда), яшил рангга ҳам (ёмон ҳолатда) кириши мумкин.
2. Шунингдек хина билан сочларингизни бўяшдан олдин ёки кейин кимёвий усулда жингалак қилиш ҳам ярамайди.
3. Хина, оддий кимёвий восита сингари, сочлардан ювилиб кетиш хусусиятига эга эмас. У сочларда узоқ вақт туради, шунинг учун хинадан сўнг сочларингиз рангини узоқ вақтгача ўзгартира олмайсиз ёки кимёвий усулда жингалак қилолмайсиз. Агар сочларингизнинг рангини тез-тез ўзгартиришни ёқтирсангиз, уларни хинага бўяманг.

Соч хинага қандай бўялади?

- Хинанинг зарур миқдори сочларингизнинг узунлигига боғлиқ, ўртача 1-3 пакет хина керак бўлиши мумкин. Хинанинг устидан албатта иссиқ сув қуйинг ва уни бир хил консистенциядаги бўтқа ҳолатига келтиринг.
- Сочларга ёқимли каштан рангини бериш учун хинага 1 ош қошиқ табиий қаҳва қўшилади. Ёрқин қизғишранг тус бериш учун эса хинага сув эмас, балки иситилган лавлаги суви қўшилади.
- Хина одатда қуруқ тоза сочларга сурилади, бўяш жараёни гардан томондан бошланади. Хина сурилганидан кейин бошга плёнка қалпоқ кийилади, устидан сочиқ билан ўралади. Бўяш олдидан албатта бир тутам сочларни тестдан ўтказинг. Бўялиш учун тахминий вақт 40-60 дақиқани ташкил этади, аммо уни узоқроқ ушлаб туриш ҳам мумкин!
- Хинани кетказиш анча қийин иш, чунки у дарров атрофини бўяб ташлайди, шу боис сочларни сув шаффоф ҳолатга киргунича ювиш тавсия этилади. Айтишади-ку, гўзаллик ва саломатлик қурбонликни талаб қилади, деб!
- Хинадан бир ойда кўпи билан бир марта фойдаланинг. Сочларингизнинг бироз хиралашган рангига жило бериш учун уларни хина эритмасига чайишнинг ўзи етарли. Бунда 100 грамм хинага 2,5 литр қайноқ сув қуйилади. Аралашма илиқ ҳолатга келганидан кейин у сузиб олинади ва сочлар чайилади.
- Агар ҳаддан ташқари ёрқин рангни бироз нейтрал ҳолатга келтириш зарурати туғилиб қолса, бунда оддий ўсимлик ёки зайтун ёғи ёрдам беради. Ёғни бироз иситинг ва уни сочларингизга ишқалаб суртинг, кейин уларни фен ёрдамида яхшилаб қуритинг. Ундан сўнг сочларни шампунь билан ювиш мумкин.
Бизнинг маслаҳатларимиз кераксиз муаммолардан қочишга ёрдам беради, деб умид қиламиз!
 

Метки: Хина, соч, гўзаллик
Чоп этилди: 15 июнь 2010, 15:45
Шархлар


та шарх: 0 | та сахифа:


Шархни кўшиш

Исм:
E-mail:
Код:


Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
Охирги шархлар
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
хакикатдан хам хозирда шармандалар купайиб бормокда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
kaкой круто ялонгоч шарманда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
meni xam qushinglar
Фотосуратга чиройли тушиш сирлари
DarxonBoys
Manham yaxshi tushaman Olloxga shukur lekin......tushiradi omad yo'q:)
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Mister_zik
+998932560094
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Mister_zik
zor lekin tel qililar +998932560094
Муаммоли тери: мутахассис маслаҳатлари
sevar
ха хакикатдан хам догни кандай кетгазса булади. Илтимос шу хакида маслахат беринглар. Олдиндан ра...
«Севавераман»: Райҳоннинг янги клипи тасвирга олинмоқда
Шербек
Мен Шербек сизнинг водийдаги мухлисларингиздан бирмиман сизнинг ишкибозларингиздан жавобингизни к...
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Шербек
Шахзода сизнинг жавобингизни кутаман ушбу езган хатларимга этиборсиз булмайсиз деган ниятдаман
«Ол юрагимни» – Шаҳзоданинг ёзги янги хит-қўшиғи
Шербек
Шахзодахон водий томонларга йулиз тушса мен билан учрашсангиз буладими
Авторизация
Логин:
Парол:
Рўйхатдан ўтиш
Парол эсингиздан чикдими?
Ой фотосурати
qale
Тасодифий фотосурат
Ёрдам берамиз
mr otvetdan zerikdim 2
pastda tolib ketdi iloji bolsa wu paketga yoziwelik
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
uni behad sevman!
man u bilan 5 yil bir partada o`tirdim lekin u do`stimni sevadi va yuradi shuning uchun yo`lidan qochdim va u bilan do`st bo`lishga ahd qildi o`g`il bola do`stim unga hiyonat qilmoqda men buni bila...
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@krasota.uz
Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот
агентлигида рўйхатдан ўтган
16.07.2007 йилдаги 0415-сонли гувохнома

Интернет-ресурс «Info Xizmati» Brand.uz



© 2002—2010. Krasota.uz — аёллар электрон журнали.
Муаллифлик материалларидан фойдаланилганда сайтга фаол хавола мажбурий!
Ахборотдан нусха олиш, фойдаланиш ва чоп этиш ТАҚИҚЛАНГАН!
Омад ёр бўлсин!