Бижутерия ҳақида...

Чоп этилди:: 14 январь 2010, 15:12
Бўлим: Мода

Аксессуарлар, аниқроғи тақинчоқлар аёл образини якунлайдиган ажралмас деталлар ҳисобланади. Улар ёрдамида аёл ўзининг бетакрор имижини яратади. Тақинчоқлар аёлга қанақаси ёқиши ва унинг моддий таъминланганлигига қараб танланади. Кўп ҳолларда қимматбаҳо тақинчоқлар уларнинг яхши ва сифатли эканини билдирмайди. Баъзида қимматбаҳо металлардан тайёрланган буюмлар кишини ўзига тортмайдиган ва одатий кўринишда бўлади ёки жимжимадор ва дид билан тайёрланган, аммо қиммат туради. Мана шу ерда бизга бижутерия ёрдамга келади. Нархлари ҳамёнбоп ва дўконларда кенг ассортиментда тақдим этилган бижутерия ўз услубингизни шакллантириш имконини беради
 
Бугун биз энг сара, урф бўлган, эксклюзив ва ўзбекона тақинчоқларни Тошкентнинг қаеридан топиш мумкинлиги ҳақида суҳбатлашамиз.
 
Сара (элита) бижутерия
 
Тошкентда тақдим этилган сара бижутерияга Swarovski аксессуарлар дўконидаги тақинчоқларни киритиш мумкин. Ушбу дўконда турли-туман нозик зираклар, билагузуклар, кулонлар, занжирлар ва узуклар тақдим этилган.

 
Ялтироқ тошлар дабдабаси, ҳар бир буюмнинг нозиклик билан ишлангани туфайли Swarovski бижутерияси кўпроқ “кечки базмлар” ва тантанали тадбирлар учун мос келади. Улар шу даражада дид билан бажарилганки, ташқи кўринишидан ҳеч ҳам қимматбаҳо тошлар ва тақинчоқлардан қолишмайди.
 
Нархлар: Битта заргарлик буюмининг энг кам нархи: 216 000 сўм.
Ўртача буюм (узук, билагузук, занжир, кулон) 360 000 сўмдан бошланади.
Swarovski дўкони Навоий кўчаси, 14-уйда жойлашган.
 
Урф бўлган бижутерия
 
Taya Jeans дўконида Pur-Pur маркаси остида чиқадиган бижутерия тақдим этилган. Турли шакл ва ранглардаги зираклар, занжирлар ҳамда тўпламлар кишининг кўзини қувонтиради. Айниқса билагузуклар алоҳида эътиборни тортади. Бу ерда шу мавсумда энг урф бўлган, яъни турли ранг ва шаклдаги йирик ва қалин билагузукларни топиш мумкин.
 
 
Pur Pur – кундалик тақинчоқлар ва аксессуарлар билан савдо қилувчи йирик дўконлар тармоғи бўлиб, у дунёнинг турли мамлакатларида тақдим этилган, айниқса МДҲ давлатларида. Ушбу бренд остида чиқадиган буюмлар 16-40 ёшдаги замонавий, мақсад сари интилувчан ва ғайратли аёлларга мўлжалланган.
 
 
Бу ердаги бижутерия нархлари танланган буюмга қараб, 10 000- 70 000 сўм атрофида.
Taya Jeans дўконининг манзили: Ниёзбек Йўли кўчаси, 1.
 
Ўзбекона бижутерия
 
«Человеческая О!дежда» арт-галереясида ўзбек дизайнерлари томонидан яратилган тақинчоқлар сотилади. Аммо у кундалик ҳаётга мўлжалланмаган.
 
 
Бу ердаги буюмлар асосан миллий услубда бўлса ҳам, замонавийлаштирилган. Бу ерда Артём Дробишев, Валентина Горбачёва ва бошқа дизайнерларнинг заргарлик буюмларини топиш мумкин.
 
Нархлар буюмга қараб, 15-120 минг сўм атрофида.
«Человеческая О!дежда» арт-галереяси манзиди: Усмон Носир кўчаси, 30/9.
 
Ноанъанавий тақинчоқлар
 
Ноанъанавий тақинчоқлар ҳақида гапирар эканмиз, уста-заргар Улуғбек Холмуродовни эсламасдан иложимиз йўқ. У ясаган буюмлар одатда бижутерия учун ноанъанавий бўлган текис ва геометрик шаклда. Деярли барча тақинчоқларда шарқ мавзуси сезилиб туради, улардаги ранг ва шакл шарқ нафасини ҳис қилдиради. Тақинчоқ учун асос қилиб олинган композиция характери, унинг моҳияти миллий услубдан келиб чиққан, аммо шу билан бирга унда замонавийликни ҳам кўриш мумкин.
 
 
Агар у ясаган тақинчоқни таърифлашга уриниб кўрадиган бўлсак, хаёлимизга дарҳол қуйидаги сифатлар келади: сурбет, беор, бемаъни, кулгули, лекин бир пайтнинг ўзида ўта жиддий, қатъий (дизайни бўйича), ихчам, минимализмга хос ва жуда оддий.
 
 
 
Баъзи буюмларда юқорида санаб ўтилганларнинг барчаси учрайди, баъзиларида эса қисман, бироқ умуман олганда бу заргарнинг барча буюмларига хос.
 
 
Ушбу видеороликда дизайнернинг бошқа ишлари билан танишишингиз мумкин
 

Мазкур видеоролик allmedia.uz сайтига қўйилган ва TAS-IX зонасида турибди
 
Дизайнер яратган буюмларнинг нархи 50 000 сўмдан бошланади, уёғи фантазиянгизга боғлиқ. Чунки алоҳида дизайнли эксклюзив тақинчоқ ясатиш ҳақида ҳар доим келишиб олиш мумкин. Дизайнер билан қуйидаги телефон рақами орқали боғланса бўлади:
157-57-91
 
Биз сизга яхши бижутерияни сотиб олиш мумкин бўлган бир нечта қизиқарли дўконларни кўрсатиб ўтдик. Албатта, бундай нарсани шаҳардаги бошқа дўконлар ва бозорлардан арзонроқ нархда харид қилса бўлади. Бунисини ўзингиз танланг. Асосийси – тақинчоқ ўзингизга ёқсин ва сизнинг ўзига хослингизга янада урғу берсин. Омадли харидлар тилаймиз!
 
Материални Олия Абдунабиева тайёрлади
 
 
1



Ушбу макола Krasota.uz сайтида чоп этилган (www.krasota.uz)
Ушбу маколанинг URL: http://uzb.krasota.uz/moda/107