![]() |
|
Мода башорати. Баҳор-ёз 2011 эркаклар модаси
Милан – модалар дунёсининг Италиядаги пойтахти. Янги трендлар ва услубий ечимлар ортидан қувиб, айнан Миланда бўлиб ўтадиган намойишларга алоҳида эътибор қаратилади. Италиялик дизайнерлар, анча олдин шаклланган анъаналарга содиқ қолган ҳолда, кишиларни шоу-феерия билан ажаблантирадилар, ҳайратга соладилар ҳамда уйғун ижод намуналари билан кўзларни қувонтирадилар.
Миландаги эркаклар модаси ҳафталигида жуда кўплаб таниқли модельерлар қатнашди. Alexander Mcqueen, D&G, Gucci, Versace модалар уйларининг намойишлари энг ёрқин ва эсда қоларли бўлди.
Италияликлар ёшлик ва кўркамликни дид билан янгича тарзда тақдим эта олдилар. Etro ва D&G брендлари подиумда газонни эслатувчи макетдан фойдаландилар. Тўпламлар ҳам руҳи бўйича ҳамнафас, аммо услуби бўйича турлича чиқди. Etro модельерлари этник мавзуни асос қилиб олган бўлишса, D&G классик Европа услубини танлади.
![]() Burberry Prorsum, Emporio Armani ва Versace брендлари келгуси баҳорги-ёзги мавсумнинг урф бўладиган элементи,, яъни чармдан фаол фойдаланишган. Ушбу тўпламларда модалар уйлари хард-рок ва ҳақиқий эркакча силуэтлар услубига урғу берган ҳолда ўзларининг ўзига хос нозик дидларидан чекинишган. Ҳар хил “байкерча” жилетлар Burberry брендининг шимлари ва кўйлаклари билан биргаликда эркакларнинг хаёлларини ўғирлашга муваффақ бўлди. ![]() Bottega Veneta ва John Varvatos эса саёҳатлар руҳига берилган ҳолда қулай, енгил ва шубҳасиз жуда модали бир нарсани яратишга муваффақ бўлишган. Varvatos ўз тўпламида юпқа трикотаж кардиганлар, пахта матодан тикилган оч рангли шимлар ва йирик сумкалардан фойдаланган ҳолда, ўз ижодида курортларга хос дабдабани намойиш эта олди. Bottega Veneta эса эркакларга хос хаки рангига алоҳида эътибор қаратган бўлиб, уни деярли барча образларда қўллаган. ![]()
Пойтахтимизнинг эркаклар аудиторияси ёқтирадиган пушти ранг тенденциянинг йўқлиги кишини хурсанд қилди. Бу сафар асосий ранглар унчалик ёрқин эмас ва кишини ўзига жалб этмайди. Чарм, этник принтлар, ярим шаффоф матолар, аёллар гардеробидан ўзлаштирилган енгил трикотаж кардиганлар ва тиззадан сал юқорида турувчи классик шортилар келаси баҳор ва ёзнинг асосий трендлари ҳисобланади. 2011 йилнинг баҳор ва ёзи образлари бежамдор бўлмай, эркиндир, бу эса шаҳарликларга ҳамёнларига мос келадиган ва юқорида санаб ўтилган брендларникидан қолишмайдиган муқобил кийимни енгиллик билан танлаб олиш имконини беради.
Метки: Баҳор-ёз 2011 эркаклар модаси Чоп этилди: 22 июль 2010, 13:23
Шархлар
та шарх: 0 | та сахифа:
Шархни кўшиш Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
|
||||
|
Сайт янгиликлари Охирги шархлар
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
хакикатдан хам хозирда шармандалар купайиб бормокда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
kaкой круто ялонгоч шарманда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
meni xam qushinglar
Фотосуратга чиройли тушиш сирлари
DarxonBoys
Manham yaxshi tushaman Olloxga shukur lekin......tushiradi omad yo'q:)
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Mister_zik
+998932560094
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Mister_zik
zor lekin tel qililar +998932560094
Муаммоли тери: мутахассис маслаҳатлари
sevar
ха хакикатдан хам догни кандай кетгазса булади. Илтимос шу хакида маслахат беринглар. Олдиндан ра...
«Севавераман»: Райҳоннинг янги клипи тасвирга олинмоқда
Шербек
Мен Шербек сизнинг водийдаги мухлисларингиздан бирмиман сизнинг ишкибозларингиздан жавобингизни к...
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Шербек
Шахзода сизнинг жавобингизни кутаман ушбу езган хатларимга этиборсиз булмайсиз деган ниятдаман
«Ол юрагимни» – Шаҳзоданинг ёзги янги хит-қўшиғи
Шербек
Шахзодахон водий томонларга йулиз тушса мен билан учрашсангиз буладими
|
Авторизация
Тасодифий фотосурат
Ёрдам берамиз
mr otvetdan zerikdim 2
pastda tolib ketdi iloji bolsa wu paketga yoziwelik
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
uni behad sevman!
man u bilan 5 yil bir partada o`tirdim lekin u do`stimni sevadi va yuradi shuning uchun yo`lidan qochdim va u bilan do`st bo`lishga ahd qildi o`g`il bola do`stim unga hiyonat qilmoqda men buni bila...
|
|
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@krasota.uz Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган 16.07.2007 йилдаги 0415-сонли гувохнома Интернет-ресурс «Info Xizmati» Brand.uz |
© 2002—2010. Krasota.uz — аёллар электрон журнали. Муаллифлик материалларидан фойдаланилганда сайтга фаол хавола мажбурий! Ахборотдан нусха олиш, фойдаланиш ва чоп этиш ТАҚИҚЛАНГАН! |
Омад ёр бўлсин!![]() |