![]() |
|
Туғруқхонада рухсат этилган ва тақиқланган маҳсулотлар рўйхатиТуғруқхонага тушганингиздан кейин, улар таклиф қиладиган меню сизни қониқтирмаслиги мумкин. Одатда касалхона ошхонаси алоҳида неъматлари билан ажралиб турмайди. Шу боис қариндошларингиз ва яқинларингиз сизга мазали бирор нарсани бемалол олиб келишлари мумкин. Аммо сизга ёқадиган ҳамма озиқ-овқат маҳсулотлариям ҳозирги ҳолатингизда истеъмол қилинмаслигига тайёр бўлинг. Баъзи туғруқхоналарда фақат рухсат этилган маҳсулотларни ўтказишади. Ортиқча пул сарфламаслик ва ҳомиладор аёл ёки ёш она истеъмол қилиши мумкин бўлмаган қиммат мевалар ҳамда тансиқ овқатларни сотиб олмаслик учун бунга олдиндан тайёргарлик кўрган маъқул.
Туғруқхонада сизга олиб келинган маҳсулотларни текширган ҳолатларида ҳам туққандан кейинги дастлабки кунларда қайси овқатлар хавфсиз эканини ва қайсиларидан воз кечиш лозимлигини ўзингиз яхши биласиз. Туғруқхонанинг туғруқдан олдинги бўлими Шундай қилиб, туғруқдан олдинги бўлимда ётган ҳомиладор аёллар учун олиб келиш мумкин бўлган маҳсулотларни санаб ўтамиз. Рухсат этилган маҳсулотларнинг тахминий рўйхати: • Пастеризацияланган сут; Тақиқланган маҳсулотлар: • Кремли кондитерлик маҳсулотлари; Агар патология бўлими ва туғруқдан олдинги бўлимда одатда ҳомиладорлигида муаммолар мавжуд аёллар ётишини ҳисобга оладиган бўлсак, унда ушбу чеклашлар ўзини оқлашини тан олишимиз керак бўлади.
Туғруқдан кейинги палаталарда ётган бахтиёр оналар учун алоҳида рўйхат мавжуд бўлиб, унга юқоридагидан ҳам жуда қаттиқ талаблар қўйилган. Чунки ёш она истеъмол қиладиган барча маҳсулотлар она сути таркибига ва чақалоқнинг ҳали қувватга кирмаган овқат ҳазм қилиш тизимига ёмон таъсир қилиши мумкин. Диққат! Ушбу рўйхат онанинг овқатланиши кўкрак сути билан эмизишнинг бутун даври учун мўлжалланмаган! Ёш оналарга тавсия этиладиган маҳсулотлар рўйхати: • Кепак унидан қилинган кекслар ёки печенье; Ёш оналарга олиб келиш тақиқланган маҳсулотлар: • Кондитерлик маҳсулотларининг барча турлари; Гўдак қорнида кучли газ ҳосил бўлишига олиб келадиган маҳсулотлар: • ширин ва нордон маҳсулотлар; Гўдакда аллергия келтириб чиқариши мумкин бўлган маҳсулотлар: • товуқ тухуми; ТЎЛИҚ воз кечилиши керак бўлган маҳсулотлар: • қаҳва; аччиқ дамланган чой; Туғруқдан кейинги бир неча кун давомида озроқ суюқлик ичиш керак. Аниқроқ айтадиган бўлсак – кунига 1,5-2 литрдан кўп эмас, акс ҳолда эмизишни мўлжаллаётган оналар келаётган сутни эплай олмаслиги мумкин. Она қорнини ёриб болани олишдан кейинги овқатланишнинг ўзига хос хусусиятлари Онанинг бундай жарроҳлик амалиётидан кейинги овқатланиши фақат дастлабки икки-уч кун давомида табиий туғруқдан сўнг эмизаётган онанинг овқатланишидан фарқ қилади. Чунки бу пайтда онанинг овқатланиши жарроҳлик амалиётини бошидан кечирганлиги билан боғлиқ бўлади. Операциядан сўнг ичакни нормал фаолиятга кўниктириш зарур бўлади. Бунинг уддасидан чиққандан сўнг она эмизувчиларнинг парҳезига ўтса бўлади. Одатда сизни назорат қилувчи шифокор овқат борасидаги ўз тавсияларида ичакнинг мустақил равишда бўшатиш қобилиятининг (яъни тозаловчи клизма ва ични келтирувчи препаратларсиз) тикланишига қараб беради. Жадал терапия палатасидаги биринчи суткада 1-2 ош қошиқ мева шарбати қўшилган газсиз минерал сувни ичиш мумкин. Иккинчи куни одатда ёғсиз товуқ ёки бузоқ гўштидан таёрланган шўрва, сувда тайёрланган картошка пюресини беришга рухсат этилади. Учинчи куни операциядан сўнг товуқнинг оқ гўштини, қайнатиб пиширилган балиқ, сувда тайёрланган бўтқалар (гуручли бўтқа бундан мустасно, чунки у ич қотишига олиб келиши мумкин), чой истеъмол қилиш мумкин. Тўртинчи куни эмизиш даврида рухсат этилган деярли барча маҳсулотларни истеъмол қилса бўлади. Агар сиз антибиотиклар терапияси курсини ўтаётган бўлсангиз ҳам кўкрак сути орқали гўдакда аллергия қўзғатиши мумкин бўлган маҳсулотларни истеъмол қилманг, чунки организмингиздан аллерген моддалар қачон чиқиб кетишини аниқлаш қийин. Бундан ташқари, операциядан сўнг ичак перистальтикасини яхшиловчи маҳсулотларни, яъни олхўри қоқиси, лавлаги (данаксиз туршак болада аллергия қўзғатиши мумкин) ейиш тавсия этилади. Манба: cafemam.ru Чоп этилди: 08 февраль 2010, 14:36
Шархлар
та шарх: 0 | та сахифа:
Шархни кўшиш Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
|
||||
|
Сайт янгиликлари Охирги шархлар
Шаҳзода: «Ижодим ўзим билан биргаликда ўзгариб борди»
kiko
xmenga javo berama 1 mushta yiqtaman
11-14 февраль: Райхоннинг Барча Севишганлар Кунига бағишланган концертлари
KIKO
juda yomon
Motivi аёллар либослари дўкони
Gulshan
Barcha kiyimlarga havasim keldi ayniqsa qishki liboslari juda yoqdi Sizlarga omad tilayman
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
Jamshidbek
Татьяна исмингиз чиройли ва ра
Шаҳзода: «Ижодим ўзим билан биргаликда ўзгариб борди»
Jamshidbek
Shaxzoda nega jimsiz
Таққослаймиз: ўзбек эстрадаси артистининг образи
xonim
Учала кушикчини европача куриниши одамни хижолат килади, узлигимизни йукотмайлик. Оралик вариант ...
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Xushroy
Salom. man silani ishilani kopdan beri kuzataman xalqi nazariga tushgan eng zor salon va salon xo...
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Xushroy
Salom. man silani ishilani kopdan beri kuzataman xalqi nazariga tushgan eng zor salon va salon xo...
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
doni
кийимларизи хаммасини ечиб куйормабсизда хакикий ракс буларди мусларди охири куринмасди
«Ол юрагимни» – Шаҳзоданинг ёзги янги хит-қўшиғи
ИП КУЗНЕЦОВ ВЛАДИМИР ИВАНОВИЧ
ИП КУЗНЕЦОВ ВЛАДИМИР ИВАНОВИЧ: 1) Отремонтируем как дорогую итальянскую обувь, так и повседневную...
|
Авторизация
Тасодифий фотосурат
Ёрдам берамиз
MUNOSABAT.
MAN BIR QIZ BILAN 3 YILDAN BERI SEVISHAMAN U HAM MENI SEVADI SINALGAN BIZ KELAJAKDA TURMUSH QURMOQCHIMIZ BIR MUAMMO U MENGA HATTO QO`LINI HAM USHLATMAYDI YAQIN BORSAM O`ZINI OB QOCHADI FAQAT SO`RA...
klent kere
xamma yigitlarga salom agar tursa menga yigitlar kere kelishgan amman
ayollar haqida
ayol kiwida ne4ta va qaerlarida hissiyot uygotuv4i nuqtalar bor
|
|
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@krasota.uz Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган 16.07.2007 йилдаги 0415-сонли гувохнома Интернет-ресурс «Info Xizmati» Brand.uz |
© 2002—2010. Krasota.uz — аёллар электрон журнали. Муаллифлик материалларидан фойдаланилганда сайтга фаол хавола мажбурий! Ахборотдан нусха олиш, фойдаланиш ва чоп этиш ТАҚИҚЛАНГАН! |
Омад ёр бўлсин!![]() |