Туғруқхонада рухсат этилган ва тақиқланган маҳсулотлар рўйхати
Чоп этилди:: 08 февраль 2010, 14:36Туғруқхонада сизга олиб келинган маҳсулотларни текширган ҳолатларида ҳам туққандан кейинги дастлабки кунларда қайси овқатлар хавфсиз эканини ва қайсиларидан воз кечиш лозимлигини ўзингиз яхши биласиз.
Туғруқхонанинг туғруқдан олдинги бўлими
Шундай қилиб, туғруқдан олдинги бўлимда ётган ҳомиладор аёллар учун олиб келиш мумкин бўлган маҳсулотларни санаб ўтамиз.
Рухсат этилган маҳсулотларнинг тахминий рўйхати:
• Пастеризацияланган сут;
• Кефир ёки қатиқ маҳсулотлари;
• Қаймоқ;
• Аччиқ ва шўр бўлмаган пишлоқ;
• Сарёғ;
• Қанд;
• Конфетлар (зефир, қиём);
• Асал, мураббо, жем;
• Мевалар;
• Ёғли маҳсулотлар қўшилмаган печенье;
• Шарбатлар, компотлар;
• Минерал сув.
Тақиқланган маҳсулотлар:
• Кремли кондитерлик маҳсулотлари;
• Музқаймоқ;
• Қаҳва;
• Шоколад;
• Сельдь ва тузланган балиқ;
• Қўзиқорин;
• Маринадланган маҳсулотлар;
• Дудланган маҳсулотлар;
• Гўшт ва балиқ консервалари;
• Колбасалар.
Агар патология бўлими ва туғруқдан олдинги бўлимда одатда ҳомиладорлигида муаммолар мавжуд аёллар ётишини ҳисобга оладиган бўлсак, унда ушбу чеклашлар ўзини оқлашини тан олишимиз керак бўлади.
Туғруқхонанинг туғруқдан кейинги бўлими
Туғруқдан кейинги палаталарда ётган бахтиёр оналар учун алоҳида рўйхат мавжуд бўлиб, унга юқоридагидан ҳам жуда қаттиқ талаблар қўйилган. Чунки ёш она истеъмол қиладиган барча маҳсулотлар она сути таркибига ва чақалоқнинг ҳали қувватга кирмаган овқат ҳазм қилиш тизимига ёмон таъсир қилиши мумкин.
Диққат! Ушбу рўйхат онанинг овқатланиши кўкрак сути билан эмизишнинг бутун даври учун мўлжалланмаган!
Ёш оналарга тавсия этиладиган маҳсулотлар рўйхати:
• Кепак унидан қилинган кекслар ёки печенье;
• Мевалар: олма (фақат яшил) ёки банан;
• Қуруқ мевалар: майиз ёки олхўри қоқи (фақат данаксиз туршак эмас);
• Бириктирувчи тўқималарга бой маҳсулотлар, витаминлар ва микроэлементлар;
• Сут-қатиқ маҳсулотлари (мевалилари билан эҳтиёт бўлиш керак);
• Сметана;
• Фруктоза (эмизувчи оналарга қанд тавсия этилмайди);
• Газсиз минерал сув;
• Мева таъмисиз чой (қора чой, қичитқи ўт ва мойчечакдан дамланган чой);
• Пишлоқ (аччиқ ва шўр бўлмаган қаттиқ нави)
• Буғда пиширилган котлета ёки қайнатиб пиширилган гўшт;
• Қайнатиб ёки димланиб пиширилган балиқ;
• Тез эрийдиган бўтқалар (айниқса сули бўтқаси);
• Димлаб ва қайнатиб пиширилган сабзавотлар (карамдан ташқари).
Ёш оналарга олиб келиш тақиқланган маҳсулотлар:
• Кондитерлик маҳсулотларининг барча турлари;
• Шарбатлар, компотлар;
• Мураббо, жем, асал, қуюлтирилган сут;
• Узум, киви;
• Помидор.
Гўдак қорнида кучли газ ҳосил бўлишига олиб келадиган маҳсулотлар:
• ширин ва нордон маҳсулотлар;
• пиширилмаган сабзавот ва мевалар, айниқса карам (ҳар қандай кўринишида);
• ачитма ва тузламалар;
• творог;
• квас, газли минерал сув;
• дуккаклилар.
Гўдакда аллергия келтириб чиқариши мумкин бўлган маҳсулотлар:
• товуқ тухуми;
• товуқ гўшти;
• қаймоғи олинмаган сут;
• жигар ва бошқа субмаҳсулотлар;
• ёнғоқ;
• цитрус мевалари;
• йогуртлар, мева солинган ширин пишлоқчали массалар.
ТЎЛИҚ воз кечилиши керак бўлган маҳсулотлар:
• қаҳва; аччиқ дамланган чой;
• шоколад;
• аччиқ ва дудланган маҳсулотлар;
• қовурилган овқатлар;
• таркибида консервантлар ва турли қўшимчалари мавжуд барча маҳсулотлар (соуслар, кетчуплар ва ҳоказо).
Туғруқдан кейинги бир неча кун давомида озроқ суюқлик ичиш керак. Аниқроқ айтадиган бўлсак – кунига 1,5-2 литрдан кўп эмас, акс ҳолда эмизишни мўлжаллаётган оналар келаётган сутни эплай олмаслиги мумкин.
Она қорнини ёриб болани олишдан кейинги овқатланишнинг ўзига хос хусусиятлари
Онанинг бундай жарроҳлик амалиётидан кейинги овқатланиши фақат дастлабки икки-уч кун давомида табиий туғруқдан сўнг эмизаётган онанинг овқатланишидан фарқ қилади. Чунки бу пайтда онанинг овқатланиши жарроҳлик амалиётини бошидан кечирганлиги билан боғлиқ бўлади. Операциядан сўнг ичакни нормал фаолиятга кўниктириш зарур бўлади. Бунинг уддасидан чиққандан сўнг она эмизувчиларнинг парҳезига ўтса бўлади.
Одатда сизни назорат қилувчи шифокор овқат борасидаги ўз тавсияларида ичакнинг мустақил равишда бўшатиш қобилиятининг (яъни тозаловчи клизма ва ични келтирувчи препаратларсиз) тикланишига қараб беради.
Жадал терапия палатасидаги биринчи суткада 1-2 ош қошиқ мева шарбати қўшилган газсиз минерал сувни ичиш мумкин.
Иккинчи куни одатда ёғсиз товуқ ёки бузоқ гўштидан таёрланган шўрва, сувда тайёрланган картошка пюресини беришга рухсат этилади.
Учинчи куни операциядан сўнг товуқнинг оқ гўштини, қайнатиб пиширилган балиқ, сувда тайёрланган бўтқалар (гуручли бўтқа бундан мустасно, чунки у ич қотишига олиб келиши мумкин), чой истеъмол қилиш мумкин.
Тўртинчи куни эмизиш даврида рухсат этилган деярли барча маҳсулотларни истеъмол қилса бўлади.
Агар сиз антибиотиклар терапияси курсини ўтаётган бўлсангиз ҳам кўкрак сути орқали гўдакда аллергия қўзғатиши мумкин бўлган маҳсулотларни истеъмол қилманг, чунки организмингиздан аллерген моддалар қачон чиқиб кетишини аниқлаш қийин.
Бундан ташқари, операциядан сўнг ичак перистальтикасини яхшиловчи маҳсулотларни, яъни олхўри қоқиси, лавлаги (данаксиз туршак болада аллергия қўзғатиши мумкин) ейиш тавсия этилади.
Манба: cafemam.ru