![]() |
|
Калланетика ҳақида. Калланетика ТошкентдаАёлларни ҳозирги пайтда турли фитнес-методикаларнинг кўплиги қувонтираётгани шубҳасиз. Бор-йўғи айнан сизга тўғри келадиганини танлаш қолади холос. Бугун биз ана шулардан бири ҳақида, яъни нисбатан янги, аммо ўзининг мухлисларини топишга улгурган калланетика ҳақида суҳбатлашамиз.
Калланетика нима?
Калланетика – бутун дунё бўйича ўзининг ашаддий ишқибозларига эга фитнес-гимнастикадир. Кўплаб аёллар одатий шейпинг ва йога машғулотларидан воз кечиб, калланетикани идеал қоматга эришишнинг тўғри методи ва соғлом ҳаёт тарзини юритишнинг тўғри усули сифатида танлашган.
![]() Калланетика – бу тананинг барча қисмларига мўлжаланган 30 та спорт машқларидан иборат ноёб комплексдир. Машқлар статик бўлиб, мушакларни чўзиш ва қисқартириш йўли билан бажарилади.
Пайдо бўлиш тарихи
Ушбу фитнес-гимнастиканинг асосичиси Каллан Пинкней ҳисобланади. У ўзининг анча улуғ ёшига қарамасдан ёш кўринади, келишган ва хушбичим қоматга эга. Бутун ҳаёти давомида у балет ва шарқ маданиятига жуда кучли қизиқиб келган. Каллан балетдан ўз танасини ҳис қилиш қобилиятини орттирди. Шарқ эса унга йога сирларини очиб берди. Кунларнинг бирида у шу пайтгача ҳеч ким қилмаган нарсани бирлаштиради ва шу тарзда хореография ва йога қўшилиб, янги йўналиш – калланетика пайдо бўлади.
![]() Калланетика нимани беради?
Машғулотларга қатнай бошлар экансиз, биринчи навбатда кайфиятингиз кўтарилганини, фаоллигингиз ошганини сезасиз. Ушбу машқлар комплекси барча мушаклар ва бутун танани ишга солгани боис, борган сари танангиз ҳам ўзгариб, мукаммаллашиб боради. Барча аъзолар ҳаракатга келиши натижасида ёғлар тезда йўқолади. Метаболизм, яъни модда алмашинуви яхшиланади. Бунинг устига калланетика машқлари нозик ҳаракатлар, қад-қомат, нафисликка катта таъсир қилади. Натижада сиз шиширилган мушакларга эмас, балки нозик ва хушбичим қоматга эга бўласиз. Шу билан бирга ушбу фитнес-гимнастика тана ва руҳ уйғунлигига эришишингизга ҳам ёрдам беради.
Калланетика қандай таъсир қилади?
Калланетика мушакларни топиб, уларни муайян позада 1-1,5 дақиқа давомида ушлаб туриш йўли билан бажариладиган машқлардан иборат. Шу тарзда тананинг ичкари қисмларида жойлашган мушак гуруҳлари ҳам ишга туширилади. Натижада турли участкалардаги тўпланиб қолган ёғ тўқималари “эрий” бошлайди.
Танишув видеоси: калланетика амалда
Для более удобного просмотра видео, дождитесь его полной загрузки Ушбу видеоролик allmedia.uz сайтига жойлаштирилган бўлиб TAS-IX зонасида турибди
Машқлар борган сари мураккаблашиб, ўзгариб боради. Индивидуал ёндашув ҳам бўлиши мумкин – бутун машқлар комплексини бажаришингиз шартмас, фақат ўзингиз учун долзарб бўлганларини бажаришнинг ўзи етарли холос.
Машқлар чоғида сиз доимий равишда ўз танангизни сезиб турасиз, чунки ҳар бир мушагингиз ишга тушади.
Машғулот ўртача 1 соатга яқин давом этади.
Мутахассисларнинг фикрича, калланетика билан 1 соат шуғулланиш 24 соатлик аэробикага тенглашар экан.
Нархлар ҳақида маълумот
Сиз танлаган фитнес-марказга қараб нархлар ҳам ўзгаради. Масалан, Nika Sport марказида бир ойлик машғулотлар (ҳафтасига уч марта – сешанба, пайшанба, шанба) 32 500 сўмни ташкил этади. Ҳар бир индивидуал машғулот эса – 10 000 сўм.
Материални Олия Абдунабиева тайёрлади
Чоп этилди: 12 март 2010, 15:50
Шархлар
та шарх: 0 | та сахифа:
Шархни кўшиш Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
|
||||
|
Сайт янгиликлари Охирги шархлар
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
хакикатдан хам хозирда шармандалар купайиб бормокда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
kaкой круто ялонгоч шарманда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
meni xam qushinglar
Фотосуратга чиройли тушиш сирлари
DarxonBoys
Manham yaxshi tushaman Olloxga shukur lekin......tushiradi omad yo'q:)
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Mister_zik
+998932560094
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Mister_zik
zor lekin tel qililar +998932560094
Муаммоли тери: мутахассис маслаҳатлари
sevar
ха хакикатдан хам догни кандай кетгазса булади. Илтимос шу хакида маслахат беринглар. Олдиндан ра...
«Севавераман»: Райҳоннинг янги клипи тасвирга олинмоқда
Шербек
Мен Шербек сизнинг водийдаги мухлисларингиздан бирмиман сизнинг ишкибозларингиздан жавобингизни к...
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Шербек
Шахзода сизнинг жавобингизни кутаман ушбу езган хатларимга этиборсиз булмайсиз деган ниятдаман
«Ол юрагимни» – Шаҳзоданинг ёзги янги хит-қўшиғи
Шербек
Шахзодахон водий томонларга йулиз тушса мен билан учрашсангиз буладими
|
Авторизация
Тасодифий фотосурат
Ёрдам берамиз
mr otvetdan zerikdim 2
pastda tolib ketdi iloji bolsa wu paketga yoziwelik
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
uni behad sevman!
man u bilan 5 yil bir partada o`tirdim lekin u do`stimni sevadi va yuradi shuning uchun yo`lidan qochdim va u bilan do`st bo`lishga ahd qildi o`g`il bola do`stim unga hiyonat qilmoqda men buni bila...
|
|
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@krasota.uz Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган 16.07.2007 йилдаги 0415-сонли гувохнома Интернет-ресурс «Info Xizmati» Brand.uz |
© 2002—2010. Krasota.uz — аёллар электрон журнали. Муаллифлик материалларидан фойдаланилганда сайтга фаол хавола мажбурий! Ахборотдан нусха олиш, фойдаланиш ва чоп этиш ТАҚИҚЛАНГАН! |
Омад ёр бўлсин!![]() |