![]() |
|
Қандай қилиб тери чўзилишининг олдини олиш мумкин? Кўпгина аёллар тери чўзилиши муаммосига тез-тез дуч келишади. Уларнинг пайдо бўлиши турли сабабларга боғлиқ бўлиши мумкин. Улардан бири – ҳомиладорлик. Гормонлар кўпайиб кетиши терининг чўзилиши билан биргаликда аксарият ҳолатларда қорин, кўкрак ва сонларда пушти ёки сиёҳ ранг кертикларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Тўғри улар бироз вақт ўтгач оч тусга кириб, деярли сезилмайли. Ааммо шунга қарамасдан, аёлларга бир қанча ноқулайликлар ва ташвишларни олиб келади.Ўз вақтида мен ҳам бу муаммога йўлиққанман. Бу борадаги маълумотларнинг камлиги, ёш ҳамда енгилтабиат бўлганлигим учун ўз вақтида тери чўзилишининг олдини олмаганимга сабаб бўлган. Натижада кўкрагимда менга анча ташвиш келтирган бир нечта чизиқлар пайдо бўлган. Ҳолбуки унинг оқибатлари бундан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин эди. Шунинг учун ҳам ҳозир, авваламбор бўлғуси оналарга мурожаат қиламан: терингиз чўзилишининг олдини олишга ҳаракат қилинг, чунки улар пайдо бўлганидан кейин қутилиш жуда ҳам қийин бўлади.
Тери чўзилиши бу наслдан наслга ўтадиган ҳолат, шу боис бунга ҳеч қандай олдини олиш муолажалари ёрдам бермайди, деган фикрни жуда кўп эшитганман. Бироқ фикримча, кейинчалик йўқотилган вақтга афсус чеккандан кўра, қўлдан келган барча воситаларни қўллаган яхши. Кейин, тери чўзилишининг олдини олишга ёрдам берадиган энг оддий усуллар соғлиғингизга зарар қилмайди, аксинча ёрдам беради. Шундай қилиб, бу қандай усуллар экан?
1. Тўғри ва мувозанатлаштирилган овқат. Биринчидан, бир кеча-кундузда камида 2 литр суюқлик истеъмол қилишингиз кераклигини унутманг. Иккинчидан, овқатдаги углеводлар, туз ва қанд моддаларининг миқдорини камайтиринг. Рационингизга оқсил моддаларига бой таомларни, денгиз маҳсулотларини ҳамда мева ва сабзавотларни кўпроқ қўшинг.
2. Вазнингизни кескин ўзгартирманг, бу шубҳасиз тери чўзилишига олиб келади.
3. Чўтка ёки массаж воситаси ёрдамида терини уқалаш ҳам жуда самарали ҳисобланади. Буни душда қилишингиз мумкин.
4. Пардоз воситалари. Уларни ҳомиладор бўлгунингизга қадар қўллашни бошлашингиз мумкин. Яхшиси таркибига А, Е, С витаминлари, коллаген, эластин моддалари кирувчи махсус крем ёки мойлардан фойдаланган маъқул. Ҳомиладорлик пайтида тери кўпинча қуруқ бўлиб қолади, шунинг учун уни намлантириб туриш зарур. Бунда оддий рафинирланмаган зайтун мойидан фойдалансангиз бўлади, у қимматбаҳо воситаларнинг ўрнини жуда яхши босади.Терини зайтун мойи билан енгил уқаласангиз яхшигина натижаларга эришасиз.
5. Шунингдек эфир мойларини (компресслар, ванналар) ҳам қўллаш мумкин, балчиқли ўранишлар, контраст душ, қуёш ванналари ёки солярийда тобланишларни ҳам синаб кўрса бўлади
6. Бюстгальтерни тўғри танлаш ҳам жуда муҳим. У табиий матодан тикилган, елка боғлари кенг бўлиши, ўлчамингизга тўғри келиши, кўкракни сиқмасдан, уни бироз кўтариб туриши лозим. Асосийси унда ўзингизни қулай сезишингиз керак, чунки уни деярли мунтазам равишда кийиб юришингизга тўғри келади.
7. Шифокорингиз бандаж кийишни ҳам маслаҳат бериши шубҳасиз. Унга қулоқ солинг. Биринчидан, бандаж умуртқа ва белдаги оғирликни олади, иккинчидан, қоринни ушлаб туради ва бу билан тери чўзилиши хавфини камайтиради.
8. Жисмоний машқларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак.
Албатта, ушбу профилактика чоралари сизни юз фоиз тери чўзилиши муаммосидан халос этади, деб айта олмайман. Аммо шубҳасиз уларнинг ижобий самарасини кўрасиз. Албатта мутахассис билан маслаҳатлашинг, фақат угина айнан сизга мос келадиган воситалар ва процедуралар комплексини тўғри танлай олади.
Агар, барча ҳаракатларингизга қарамасдан, терингизда ўша ёқимсиз кертиклар пайдо бўлган бўлса, умидсизликка тушманг! Улар билан ҳам курашса бўлади ва шундай қилиш керак ҳам! Тўғри, бунга анчагина куч-ғайрат сарфлашингизга тўғри келади. Тиббиёт ҳам бир жойда қотиб қолгани йўқ, ҳар куни тери чўзилишидан халос этувчи ёки уни сезилмайдиган қилувчи янги воситалар ва янги усуллар пайдо бўлмоқда. Аммо энди бу алоҳида мавзу, унга кейинги мақолаларимизда албатта қайтамиз.
Интернет-портал shkolazhizni.ru
Чоп этилди: 29 август 2009, 15:15
Шархлар
та шарх: 0 | та сахифа:
Шархни кўшиш Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
|
||||
|
Сайт янгиликлари Охирги шархлар
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
хакикатдан хам хозирда шармандалар купайиб бормокда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
kaкой круто ялонгоч шарманда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
meni xam qushinglar
Фотосуратга чиройли тушиш сирлари
DarxonBoys
Manham yaxshi tushaman Olloxga shukur lekin......tushiradi omad yo'q:)
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Mister_zik
+998932560094
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Mister_zik
zor lekin tel qililar +998932560094
Муаммоли тери: мутахассис маслаҳатлари
sevar
ха хакикатдан хам догни кандай кетгазса булади. Илтимос шу хакида маслахат беринглар. Олдиндан ра...
«Севавераман»: Райҳоннинг янги клипи тасвирга олинмоқда
Шербек
Мен Шербек сизнинг водийдаги мухлисларингиздан бирмиман сизнинг ишкибозларингиздан жавобингизни к...
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Шербек
Шахзода сизнинг жавобингизни кутаман ушбу езган хатларимга этиборсиз булмайсиз деган ниятдаман
«Ол юрагимни» – Шаҳзоданинг ёзги янги хит-қўшиғи
Шербек
Шахзодахон водий томонларга йулиз тушса мен билан учрашсангиз буладими
|
Авторизация
Тасодифий фотосурат
Ёрдам берамиз
mr otvetdan zerikdim 2
pastda tolib ketdi iloji bolsa wu paketga yoziwelik
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
uni behad sevman!
man u bilan 5 yil bir partada o`tirdim lekin u do`stimni sevadi va yuradi shuning uchun yo`lidan qochdim va u bilan do`st bo`lishga ahd qildi o`g`il bola do`stim unga hiyonat qilmoqda men buni bila...
|
|
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@krasota.uz Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган 16.07.2007 йилдаги 0415-сонли гувохнома Интернет-ресурс «Info Xizmati» Brand.uz |
© 2002—2010. Krasota.uz — аёллар электрон журнали. Муаллифлик материалларидан фойдаланилганда сайтга фаол хавола мажбурий! Ахборотдан нусха олиш, фойдаланиш ва чоп этиш ТАҚИҚЛАНГАН! |
Омад ёр бўлсин!![]() |