![]() |
|
Қоронғулик. Сага. Зулмат.
Қон сўрувчи одамлар, яъни вампирлар ҳақидаги шов-шувга сабабчи бўлган сага мухлисларни навбатдаги кино асари билан хурсанд қилди. Сюжет линиясининг ёрқинлиги, лол қолдирадиган махсус эффектлар, ажойиб мусиқа бутун фильм давомида одамни ўзига тортадиган ҳақиқий муҳитни яратган.
![]()
“Қоронғулик. Сага. Зулмат” фильми Стефани Майернинг машҳур асари бўйича тасвирга олинган учинчи кинолента бўлиб, ўсмирлар аудиторияси орасида катта шов-шувни туғдирди. Премьера кунида барча кинотеатрлар завққа тўлган томошабинларга тўлиб кетди.
![]() Сагадаги бош қаҳрамонлар Белла, Жейкоб ва Эдвард ўртасидаги авж оладиган муҳаббат учбурчаги картинанинг асосий сюжет линияси ҳисобланади. Одамни ўзига тортадиган ушбу қаҳрамонларнинг оддий юмор билан йўғрилган ноанъанавийлиги комедия шаклида тақдим этилган. Бу фильмни томоша қилгандан кейин ҳам кишилардаги ижобий кайфиятни сақлаб қолади. Фильмдаги комедия-романтик эпизодлардан ташқари вампирлар ва ҳайвон шаклига кира оладиган одамлар ўртасидаги жанг саҳналари кишини ўзига тортади. Актёрларнинг ижроси профессионал бўлиб, улар қаҳрамонларнинг кечинмаларини экран орқали тўлиқ бера олган. Фақат Кристен Стюарт (Белла Свон)нинг ўзгармайдиган юз ифодаси ҳамда умуман қўрқинчли бўлмаган чинни ҳайкалча Брайс Даллас Ховард (Виктория) таассуротни бузади холос. ![]() “Зулмат” фильмининг сценарийси динамикаси ва Форксдаги сирли табиат манзаларининг гўзаллигини тасвирга олган операторнинг сифатли иши саганинг бундан олдинги қисмларидан ҳам яхшироқ. Бош қаҳрамон Эдварднинг гримидаги ижобий ўзгаришларни сезмасдан қолмайсиз. Лаб бўёғининг йўқлиги актёрга жуда ярашган. Фильм продюсерлари яна бир бор саундтрек танлаш борасида ўз иқтидорларини намойиш этишди. Британиянинг Muse гуруҳи ўз ижодида картинанинг бироз кескин кайфиятини акс эттира олган. ![]() Сага ҳатто романтик саҳналарда мудраб ўтирадиган ва кинолентани соддадил ўсмир қизлар томоша қиладиган фильмлар қаторига қўшадиганлар томоша қилиши учун ҳам муносиб деб ўйлаймиз. Картинадаги динамика ва кульминация экшни ҳатто унчалик қизиқмайдиган томошабинни ҳам зериктирмайди. Ушбу фильмни кино санъати дурдоналари сирасига қўшиш қийин, албатта, аммо бу ҳолат пойтахтимиздаги кинотеатрлардан бирида кечани фильмни томоша қилган ҳолда ёқимли ўтказиш учун яроқсиз дейишга асос бўла олмайди. Чоп этилди: 23 июль 2010, 13:29
Шархлар
та шарх: 0 | та сахифа:
Шархни кўшиш Ушбу бўлимдаги охирги маколалар
|
||||
|
Сайт янгиликлари Охирги шархлар
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
хакикатдан хам хозирда шармандалар купайиб бормокда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
kaкой круто ялонгоч шарманда
Татьяна Голомоз: урф бўлаётган ва доимо долзарб рақслар ҳақида!
gulom
meni xam qushinglar
Фотосуратга чиройли тушиш сирлари
DarxonBoys
Manham yaxshi tushaman Olloxga shukur lekin......tushiradi omad yo'q:)
«Shirin Shaxlo» салони барча учун очиқ
Mister_zik
+998932560094
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Mister_zik
zor lekin tel qililar +998932560094
Муаммоли тери: мутахассис маслаҳатлари
sevar
ха хакикатдан хам догни кандай кетгазса булади. Илтимос шу хакида маслахат беринглар. Олдиндан ра...
«Севавераман»: Райҳоннинг янги клипи тасвирга олинмоқда
Шербек
Мен Шербек сизнинг водийдаги мухлисларингиздан бирмиман сизнинг ишкибозларингиздан жавобингизни к...
«Сени севаман»: Шаҳзоданинг янги видеоклипи
Шербек
Шахзода сизнинг жавобингизни кутаман ушбу езган хатларимга этиборсиз булмайсиз деган ниятдаман
«Ол юрагимни» – Шаҳзоданинг ёзги янги хит-қўшиғи
Шербек
Шахзодахон водий томонларга йулиз тушса мен билан учрашсангиз буладими
|
Авторизация
Тасодифий фотосурат
Ёрдам берамиз
mr otvetdan zerikdim 2
pastda tolib ketdi iloji bolsa wu paketga yoziwelik
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
agar man bilan do'stlashadigan odam bo'sa marxamat do'stlashamiz.
uni behad sevman!
man u bilan 5 yil bir partada o`tirdim lekin u do`stimni sevadi va yuradi shuning uchun yo`lidan qochdim va u bilan do`st bo`lishga ahd qildi o`g`il bola do`stim unga hiyonat qilmoqda men buni bila...
|
|
Материалларни куйидаги манзилга жўнатинг: info@krasota.uz Сайт Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтган 16.07.2007 йилдаги 0415-сонли гувохнома Интернет-ресурс «Info Xizmati» Brand.uz |
© 2002—2010. Krasota.uz — аёллар электрон журнали. Муаллифлик материалларидан фойдаланилганда сайтга фаол хавола мажбурий! Ахборотдан нусха олиш, фойдаланиш ва чоп этиш ТАҚИҚЛАНГАН! |
Омад ёр бўлсин!![]() |